Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Покизалик ва атроф муҳит мусаффолиги – узоқ умр кафолати

Миллий ва диний қадриятларимизга кўра ҳам инсон тозалик, озодалик ва покизаликка алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Покизалик ва атроф муҳит мусаффолиги –  узоқ умр  кафолати

Имом Муслим Абу Молик Ашъарийдан келган ривоят кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир», деганлар. Мусулмон инсон атроф муҳит озодалигига алоҳида эътибор қаратади. Покизалик мусулмон инсоннинг шиори ҳисобланиши керак.

Атроф муҳитнинг озодалигига қараб жамиятга баҳо берилади. Инсон нафақат ўзининг покизалигига, балки хонадони, маҳалласи ва ватанининг тозалиги учун ҳаракат қилиши керак. Айрим ҳолатларда чиройли кийимда бўлган инсонлар ҳам атрофида тозаликка эътибор бермаслиги ажабланарли туюлади. Машинада кетаётган бўлса ҳар хил чиқиндиларни улоқтириб кетади. Кўчада ахлат ташлаш учун қўйилган махсус идишлар қўйилган бўлишига қарамай қўлидаги чиқиндини дуч келган жойга улоқтириб кетади. Оддийгина автобус чипталари бутун бекат бўйлаб сочилиб ётганини кўриб кишининг дили хира тортади. Бу каби ишлар иймон-виждони мустаҳкам кишига, унинг одоб-ахлоқ доирасига хос эмас-ку аслида!

Боғот шаҳарчасидаги «Истиқлол» маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши томонидан туман Ободонлаштириш бошқармаси жамоаси ҳамкорлигида «Покизалик – атроф муҳит мусаффолиги ва узоқ умр кафолати» мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам айнан атроф муҳит покизалигини сақлаш борасидаги мулоҳазалар, амалий ишлар муҳокамасига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимов сўзга чиқиб, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида ечимини кутаётган, бажарилиши шарт бўлган масалалар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

– Ҳар бир инсон ўзи яшайдиган жамиятнинг аъзоси ҳисоб­ланади, демак унинг ҳеч бир ҳаракати жамиятга ҳам, атрофидаги одамларга ҳам зарар келтирмаслиги зарур.

Инсон табиатнинг бир бўлаги эканини ва она табиат барча учун бирдек манфаатли эканини
унутмаслиги шарт, – дейди Улуғбек Иброҳимов.
– Ватанимизнинг ҳар қарич ерини покиза ва озода сақлашимиз керак. Фарзандларимизга ҳам уй ва кўча озодалиги, экологик маданият ҳақида кенг тушунчалар бериш ҳар биримизнинг вазифамиз ҳисобланади. Атроф муҳитимиз тозалигига қараб, ўзимизга баҳо берилади.

Шунингдек йиғилишда туман ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда экологик муаммоларни бартараф этиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни парвариш­лаш ҳамда аҳоли ва ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Умид қиламизки, экология жонкуярлари томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари тез кунларда ўз самарасини кўрсата бош­лайди. Зеро, ҳар куни эшитилган сўзлар, билимлар бир кун келиб онгга ўрнашади ва экологик маданиятимиз ўсишига ҳисса бўлиб қўшилади.




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔258

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔443

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 84    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 258    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 443    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 507    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 538    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар