Иқлим      Бош саҳифа

Давомли Жазирама инсонни тажовузкор қилиб қўядими?

Тадқиқотларга кўра, глобал исишнинг психологик, ижтимоий ва биологик омилларга таъсири туфайли дунёда жиноятчилик даражаси 5 фоизга ошиши мумкин.

Давомли  Жазирама  инсонни  тажовузкор  қилиб қўядими?

Иссиқлик ва унинг таъсири аллақачон ушбу руҳий касалликларга чалинган беморларда депрессия ва турли ташвишларни кучайтирмоқда. Бундан ташқари, Барқарорлик платформасига кўра, олимлар ғайритабиий юқори ҳарорат ва ўз жонига қасд қилиш ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқладилар.

Аделаида университети (Австралия) мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, ўртача ойлик ҳарорат даражаси 1°С га юқорилаши билан руҳий саломатлик билан боғлиқ ўлим 2,2 фоизга ошади.

Юқори ҳаво ҳарорати сурункали руҳий муаммолари бўлмаган одамларга ҳам салбий таъсир этиши мумкин, чунки иссиқлик стресси реакция кўрсатиш вақтини секинлаштириб, ақлий фикрлашни сусайтиради.

Гарвард университетида талабаларнинг иссиқ кунда кондиционерли хонада ишлаган тест синов натижалари, одатий комфорт кунлардаги кондиционерли хонадаги тест натижалардан 13 фоиз пастроқ бўлган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат ва зўравонлик жиноятларининг кўпайиши ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Атроф муҳит ҳароратининг 1-2°C гача кўтарилиши билан тажовузкорликлар (ҳужумлар) сони 3-5 фоизга ошиб кетган.

Кембриж университети олимларининг прог­нозларига кўра, 2090 йилга бориб глобал жиноятчилик даражаси фақат иқлим ўзгариши туфайли 5 фоизга ошиши мумкин. Чунки инсонлар унгача тажовузкорликни назорат қилувчи серотонин каби гормонларни кучайтириш орқали инсоннинг юқори ҳароратли стрессларни тез айланиб ўта олишига эришишса керак.

Серотонин гормони – организмнинг турли физиологик параметрларини шакллантириш ва тартибга солишга таъсир кўрсатиб, қон ивиш жараёнларидан аллергия ва яллиғланиш жараёнларида иштирок этишгача, жинсий ва овқатланиш хатти-ҳаракатларини тартибга солишдан тортиб кайфиятни кўтаришгача роль ўйнай оладиган гормон. Умуман олганда, мазкур гормон инсон ҳаётининг умумий сифатини белгилайди ва организмдаги кўплаб функцияларни «бошқаради».

 

Эркинжон АБДУЛАҲАТОВ,

иқлимшунос олим




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар