Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилИстироҳат боғлари болаларнинг энг севимли масканларидан биридир. Айниқса кунлар исиши, ёз келиши билан то қишги совуқ кунлар келгунча болалар, ўсмирлар, ҳатто талабалар ва катталар ҳам ана шундай гўзал масканларга тез-тез бориб туришади.
Турли хил аттракционларда учиб, вақтичоғлик қилишади, маданий ҳордиқ чиқариб, дам олишади. Аммо афсуски ана шу кўнгилочар масканларда баъзан турли бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши, одамлар, болалар жароҳат олишига олиб келади. Бунга эса биз ёқтирган аттракционлардаги носозликлар сабабдир.
Хўш, мамлакатимиздаги истироҳат боғларини тўлдирган турли-туман аттракционларнинг техник ҳолати қандай? Улар техника хавфсизлиги талабларига жавоб бера оладими?
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари таҳлилига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, Ўзбекистондаги паркларга ўрнатилган 574 та аттракцион носозлиги учун тўхтатилган. Маълум қилинишича, бунинг натижасида 22 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилган. Шунингдек, 1521 нафар инжинер-техник ва раҳбар ходимларга 1 млрд. 186 млн. 598 минг сўм миқдорида жарималар қўлланилган.
Ҳудудлардаги мавжуд жами 143 та маданият ва истироҳат боғига ўрнатилган 1879 та аттракцион кўздан кечирилиб, уларда хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиш ҳолати ўрганиб чиқилди. Шундан 574 та аттракцион вақтинчалик тўхтатилди.
Бу каби кўриклар, техник текширувлар афсуски доим ҳам ўз вақтида ва ўрнида амалга оширилмайди, оқибатда эса бахтсиз ҳодисалар содир бўлади. Бегуноҳ инсонлар жароҳатлар олишади, баъзан бу ўлимга ҳам сабаб бўлади. Энг ёмони бундай ҳодисалар бутун дунё бўйлаб кузатилади.
Америка Қўшма Штатлари истеъмолчи маҳсулоти хавфсизлиги комиссияси ҳар йили жароҳатлар ҳақида маълумот тўплайди ва Миллий электрон шикастланиш назорати тизими орқали миллий жароҳатлар ҳисобини тақдим этади. 2017 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра, аттракционлар туфайли 43 минг 405 киши жароҳат олгани қайд қилинган. Кўнгилочар боғда жароҳатланиш даражаси энг юқори бўлган ёш гуруҳи 5-14 ёшни ташкил этган.
Жорий йилнинг 24 март куни ICON паркида юз берган фожиа сабабли «Orlando FreeFall ride» минган 14 ёшли бола ундан йиқилиб ҳалок бўлди. Бола ўриндиғидан қулаб тушган ва бунга хавфсизликни таъминловчи камарларнинг носозлиги сабаб бўлган. 2019 йилнинг 15 июлида Покистоннинг Карачи шаҳридаги кўнгилочар боғда юз берган бахтсизлик натижасида эса 25 киши жароҳат олган, 12 ёшли қиз ҳалок бўлган. Одамларни олдинга ва орқага силкитадиган бу аттракцион ишлаётган вақтда бузилиши даҳшатли ҳодиса эди.
Бу каби ҳодисалар сабабли турли тан жароҳатлари, жумладан кесилиш, синиш, ички ва ташқи жароҳат, мия шикастланиши, сувда чўкиш ва ҳатто ўлим кузатилади. Албатта бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун улардаги техник ҳолатни текшириш, носозликлар аниқланса уни бартараф этиш, кези келганда фаолиятини тўхтатиб туриш лозим. Ана шундагина инсонлар ҳаёти таҳликада қолмайди.
Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила ва табиат» мухбири
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил