Давр нафаси      Бош саҳифа

Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг янги босқичи

Бугунги кунда инсоннинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш,

Атроф муҳитни  муҳофаза қилишнинг  янги босқичи

экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, одамларнинг саломатлиги ва иқтисодий турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқий таълим-тарбияни замонавий андозалар асосида ташкил этиш муҳим аҳамият касб этиб, бутун дунёда долзарб вазифага айлангани сир эмас.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаро учун тинч ва хавфсиз ҳаётни, ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш, муносиб турмуш шароити ва манзилли ижтимоий ҳимоя, айни вақтда соғлом экологик муҳитда яшаш каби ҳаётий ҳуқуқларни ҳам қамраб олмоқда. Аммо тан олиш керакки, Бош қомусимизда экологик масалалар етарли даражада тартибга солинмаган. Давлатнинг атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича мажбуриятлари конституциявий жиҳатдан белгиланмаган.

Бугунги кунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Бош қомусимизда белгиланган нормаларни такомиллаштириш юзасидан халқимиз ва кенг жамоатчилик таклифлари инобатга олинмоқда.

 Умумхалқ муҳокамасига қўйилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасида 40-модда давлат барқарор ривож­ланиш принципига мувофиқ атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишига оид норма билан тўлдирилмоқда.

Таклиф этилаётган мазкур қўшимчалар 2030 йилгача бўлган давр­да Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясининг мақсад ва вазифалари ижросининг конституциявий даражада кафолатини таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, атроф муҳитни муҳофаза қилишда давлат олдида турган вазифаларни Конституция даражасида белгилаб беради.

Шунингдек, қонун лойиҳасида давлатнинг Оролбўйи минтақаси экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўриш мажбуриятини назарда тутувчи нормани Конституцияга киритиш таклиф этилмоқда. Қайд этиш жоизки, мазкур янги норма Оролбўйи минтақасидаги экологик тизимни ҳимоя қилиш ва тиклаш, ушбу ҳудудни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ҳуқуқий асосини яратади.

Шу билан бирга, Конституциямизда ҳар бир шахс соғлом ва қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиш ҳуқуқи Конституция билан кафолатланмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар барча соҳалар каби инсоннинг экологик ҳуқуқларини ва экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб-авайлашга конституциявий асосларини мус­таҳкамлашга хизмат қилади.

Диёра ШАРИПОВА,

ЎЭП Марказий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔110

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔203

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔192

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар