Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилДавлат экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан шу кунларда ғалладан бўшаган майдонлардаги сомонпоялар ёқилишининг олдини олишга қаратилган экологик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жомбой туманида ўтказилган рейд тадбири давомида «Дўстлик» МФЙга қарашли фермер хўжалиги даласида ғалладан бўшаган ер майдони иккинчи экин қилиш мақсадида ёқиб юборилгани маълум бўлди.
Туман экология бўлими давлат инспекторлари саъй-ҳаракати билан ёнғин тезкор тартибда бартараф этилди, шунингдек, шу маҳаллада яшовчи икки нафар фуқаро бу ишни амалга оширгани аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига биноан жарима қўлланилди.
Айни пайтда давлат инспекторлари томонидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар юзасидан қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил