Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Конституция – тараққиёт ва адолат пойдевори

Бухоро шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида «Конституция – халқимиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомуси» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Конституция – тараққиёт ва  адолат пойдевори

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти Кенгаши аъзолари, депутатлар, партия фаоллари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги, вилоят адлия бошқармаси вакиллари, Ободонлаштириш бошқармаси, Олий таълим профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Давлат Экология қўмитаси раҳбари Нарзулло Обломуродов иштирок этди.

– Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси Ўзбекистон халқининг хоҳиш-иродасини аниқлаш ҳамда жуда бой ҳуқуқий нормалар тўплаш имконини берди, – дейди Нарзулло Обломуродов. – Ушбу таклифлар чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилди ҳамда умумлаштирилди. Конституциямизда асосий эътибор давлат ва ижтимоий тузумга эмас, балки инсон манфаатларига қаратилган. Асосий қонунда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари мазмунини бевосита очиб берувчи 34 та модда мавжуд. Унинг муқаддимасидан тортиб, якунловчи қоидаларига қадар инсон тўғрисида, фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик ғоялари сингдирилган. Айниқса, Ватанимиз келажаги ёшлар масаласида Конституциямизда пухта ва мукаммал нормалар келтирилган.

Конституциямизга ўзгартириш киритиш билан биз Ўзбекистон келажагини, янгитдан барпо этилаётган давлатимизнинг чуқур мазмуни, маъно ва моҳиятини, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий тараққиётнинг, юртимиз қиёфасини, унинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини тубдан ўзгартириб юборган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг пировард мақсадларини аниқ-равшан белгилаб оламиз.

– Республикамизда фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда, – дейди Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгаши депутати Акмал Гулбоев. – Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартириш­лар лойиҳасида ўқитувчиларга қаратилаётган эътибор, таҳсинга сазовор. Сабаби шахсни маънавий ва маърифий томонидан тарбиялаш, уни Ватанга муҳаббат туйғусида камол топишига эришишда ушбу касб эгаларининг аҳамияти бениҳоя катта.

Бухоро тумани «Жўйизар» санаторийсида Конституциявий ислоҳотларнинг умумхалқ муҳокамасига бағишланган «Конституция – бош қомусимиз» мавзусида туман аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, мутасадди ташкилотлар ва туман фуқаролари иштирок этди.

Вилоят адлия бошқармаси бўлим бош­лиғи М.Музаффаров томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маъруза қилди.

– Мамлакатимизда давлатни жамиятга, халққа хизмат қилувчи институтга айлантириш, унинг фаолиятини қонунларга таяниб қуришга қаттиқ киришилган, десак хато бўлмайди, – дейди Абдушукур Ҳамзаев. – Бош қомусимизда инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик тантанали равишда эълон қилиниб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият ўз аксини топган.

Тадбирда аҳоли томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Зариф КОМИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔46

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔172

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔231

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар