Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилАслида ушбу маҳсулот захирамиз қанчага етади?
Шакар атрофида вужудга келган тўполонларга узил-кесил жавоб сифатида яқинда «Ангрен шакар» МЧЖда оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-тур ташкил қилинди.
Нархнинг кескин ошиб кетишига, аслида қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида нархларнинг кўтарилиши Ўзбекистон ички бозорида шакар нархи бўйича инфляцион кутилмаларнинг кучайишига маълум маънода таъсир кўрсатган.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақа ва бошқа давлатлар иқтисодиётлари билан ташқи савдо борасида ҳамкорлигининг кенгайиб ва эркинлашиб бораётгани сабаб мамлакат ичидаги нархларни қўшни давлатлардагига нисбатан кескин фарқ қилувчи даражада сақлаб туришнинг деярли имкони бўлмайди. Хусусан, жорий йилда мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми январь-май ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 минг тонна ёки 21 фоизга кўпроқни ташкил этиб (129 минг тоннадан 157 минг тоннагача ошган), яъни таклиф ҳажми ошганлигига қарамай (биржа орқали сотилган ҳажм 75 минг тоннадан 91 минг тоннагача кўпайган) шакар нархи, асосан, ташқи омиллар таъсирида ўсиши кузатилди.
– Шакар нархининг ошишига кўпроқ хомашёнинг вақтида етиб келмаганлиги, дунёдаги сиёсий ҳолат туфайли логистика масалаларида жаҳон миқёсидаги келиб чиқаётган тўсиқлар ҳам сабаб бўлмоқда, – дейди Ангрен шакар корхонаси бош директори Рустам Акбархўжаев. – Қолаверса, нархнинг ўсишига, биринчи навбатда, мазкур маҳсулот ва унинг хомашёсини Марказий Осиё минтақасига етказиб бериш бўйича транспорт ва логистика билан боғлиқ муаммолар ҳамда ёқилғи ресурслари нархларининг кўтарилиши таъсир кўрсатмоқда. Чунки биз асосий шакар хомашёсини Бразилиядан оламиз. Бу эса икки денгиз порти ва қуруқлик орқали ҳам хомашё олиб келишда анча вақт талаб қилади.
Ҳозирги пайтда аҳолининг шакарга бўлган талабини янада қондириш мақсадида «Ангрен шакар» МЧЖ бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқараётган экан. Аслида корхона йилига 300 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона ортиқча қувват билан ишлаётгани боис ҳар ойда 30 минг тоннадан ортиқ шакар ишлаб чиқармоқда. Яъни корхона ўз қувватидан ҳам юқори ҳолатда ишлаяпти.
– Бизнинг корхонада шакар ишлаб чиқаришда унинг асосий таркибий қисми ҳисобланган сахарозанинг соф ҳолатда бўлишига катта эътибор қаратилади. Биз бунда Германия технологияларидан фойдаланиб ҳар бир пишган маҳсулотнинг сифатини текшириб борамиз, – дейди «Ангрен шакар» МЧЖ Сифатни таъминлаш бўлим бошлиғи Гамлет Бакиев. – Давлат стандарти талаби бўйича шакар таркибидаги сахарозанинг миқдори 99,7 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган шакар маҳсулотининг таркибидаги сахароза миқдори 99,8 фоиздан баланд. Хомашё асосан, Бразилиядан, шунингдек, Мексика, Аргентина давлатларидан ҳам келтириляпти.
Бизни яна бир қувонтирган ҳолат завод ташқи тарафдан электр энергия деярли сотиб олмайди. Бу ерда муқобил энергия ишлаб чиқарилиб завод эҳтиёжи учун айнан шу энергиядан фойдаланилар экан. Бу эса биз учун ҳақиқатдан ҳам янгилик бўлди.
Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. Жорий йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми мамлакатимизда 720 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпроқни ташкил этган. Демакки, аҳоли эҳтиёжидан ортиқча маҳсулот етказиб берилади. Яъни аҳолининг шакарга бўлган талаби узлуксиз қондирилиши учун имконият ва салоҳият етарли даражада.
Саида ИБОДИНОВА
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил