Июнь ойининг мамлакатимизда аномал иссиқ ҳарорат билан кечиши кўпгина юртдошлармизни, шу билан бир қаторда бутун дунё аҳлини бироз эсанкиратиб қўйди. Қолаверса, кўпгина мамлакатларда, жумладан юртимизда ҳам илгариги рекорд иссиқ ҳарорат рақамлари янгиланди.
Ҳа, иқлим ўзгариб бормоқда. Экологик муаммоларнинг энг долзарбларидан бири ҳам айнан ер юзида иссиқхона газлари кўпайиб бораётганлиги ҳисобига аномал иссиқ ҳарорат юзага келаётгани ва асрий музларнинг эриб бораётганлигидир.
Айнан кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, дарахатлар экиш иқлим ўзгаришларининг олдини олишда беқиёс аҳамиятга эга эканлигини олдин ҳам кўп бора таъкидлаб ўтганмиз. Табиий дренаж ҳисобланган кўп йиллик дарахтларнинг экилиши ўша ҳудуддаги микроиқлимни юмшатишга сабаб бўлади. Шунингдек, кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни, айниқса шаҳар ва автомобиль йўллари четида яшил ҳудудларни кенгайтириш атмосферадаги зарарли моддалар миқдорининг камайишига хизмат қилади.
Юртимизни кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш мақсадида ташкил этилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Жиззах вилоятининг Арнасой тумани чўл ҳудудларидаги 103 гектар майдонга «Ўзавтомоторс» акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг куз ва 2022 йилнинг баҳор мавсумларида 80 мингга яқин павловния, заранг, шумтол, катальпа, қайрағоч ва япон сафораси каби манзарали дарахт кўчатлари экилган эди.
Ҳозирги жарима кунларда ушбу кўчатлар парвариши учун томчилатиб суғориш тизими бунёд этилди. Бунинг учун кўлдан сув тортиб келиниб, Хитой технологияси асосида шўр сувни чучук сувга айлантирадиган янги технология жорий этилмоқда. Янги технология асосида бир кунда 70 минг куб метр сув қайта ишланади. Арнасой туманида барпо этилган яшил ҳудуд лойиҳасини амалга ошириш учун ҳозиргача 1 млн. АҚШ доллари қийматдаги маблағ сарфланди. Ҳозирда сув автотранспорт воситаларида олиб келиниб, кўчатлар суғорилмоқда.
Дарҳақиқат, одам меҳр, дарахт сув билан суғорилишга муҳтож. Ёзнинг жазирама пуркаётган тандиридан кўчатларни омон олиб чиқиш осон иш эмас. Айниқса, 3-4 ниҳол эмас, минглаб кўчатлар ҳақида гап кетганда ҳар қандай киши чўлнинг қоқ ўртасига экилган дарахтларнинг омон қолишига бироз шубҳа билан қарайди. Аммо Арнасой тумани ҳудудида ташкил қилинган юқоридаги катта ҳудудни эгаллаган яшил майдондаги ниҳоллар яшнаб кўзни қувнатиб турибди. Муҳими эса уларни саратондан эсон-омон олиб чиқиш.
Экилган миллионлаб кўчатлар аввало сиз ва биз, фарзандларимиз соғлиги учун ниҳоятда муҳим. Ўз яшаш ҳудудимиздаги ниҳолларга, йўл четида сувсизликдан қийналиб турган кўчатларга, имконимиз бўлса бир челак сув қуйиб қўйишни унутмайлик. Эртага катта бўлса соясида ўзимиз ёки фарзандларимиз дам олади, кўп йиллар савоби етиб туради. «Яшил макон» эса фақатгина бирор бир мутасадди ташкилотга эмас, шу юрт фарзандиман деган ҳар биримизга тегишли катта бир имкон ва имтиҳондир.
Саида ИБОДИНОВА
Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади
🕔09:23, 23.10.2025
✔6
Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.
Батафсил
Кўринмас сув нима?
🕔09:11, 23.10.2025
✔6
Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.
Батафсил
Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?
🕔15:32, 16.10.2025
✔26
Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.
Батафсил