Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Келиннинг топгани кимники?

«Агар ўғилни ўқитсанг бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг бутун бир жамиятни ўқитган бўласан», дейди доноларимиз. Дарҳақиқат, ўғил болалардан ҳам кўра қизларни ўқитиш нақадар жиддий масала эканини бугун кўпчилик англамоқда.

Келиннинг топгани  кимники?

Фарзанду набиралари тарбияси учун қайғурадиган ҳар бир оила бугунги кунда ўқиган келин олишни истамоқда. Бу гапларни эрта англаган одамларнинг бари ўқимишли, кенг дунёқарашли келин қидириб қолишди.

Куёв бўлмиш ўқиган бўлсаку майли, лекин «алиф»ни ҳам билмайдиган йигитларни савдо бўйича яхши пул топиши ёки бошқа бир «ёғли»роқ ишлар билан шуғулланишини кўпиртириб мақтаб, зиё­ли қизларни келин қилишга бўлаётган ҳаракатларни қандай тушуниш мумкин?!

Келин бўлмишнинг олийгоҳни тамомлагандан сўнг ўқиган йўналиши бўйича ишга жойлашиш истагига қайнонаси ва турмуш ўртоғи томонидан розилик берилганининг ўзи уларнинг наздида катта шароитдек. Қайси қайнона билан гаплашманг, «келинимни ўз ҳолига ташлаб қўйганман, ўзи тўғри деб билган ишни қилаверади» деб юқорида айтганимиздек яратган «шароити» билан мақтанади.

Эр-хотин қўш ҳўкиз дейишади. Рўзғор камчиликсиз бўлмайди. Ҳар қандай юзага келган муаммо ва қийинчиликларни икки томон биргаликда ҳал этиб, ечимини топса хонадон осудалиги, оила фаровонлиги яхши бўлади. Айнан шунинг учун ҳам иш жойи тайин бўлган йигитларга ўқимишли келинлар қидирилаётгандир.

Аммо айтиб ўтганимиздек келинни ишга жойлаштириб қўйишни катта бир марҳамат деб билаётган қайнона ва қайноталарнинг яна баъзи бир ишлари кишини ўйга толдиради.

Рўзғор ишига ҳам, хизмат жойидаги юмушларга ҳам жонсараклик билан базўр улгураётган келинларнинг аксар қисмига ўзи топган пул тегмайди. Тўғри, оилабоши томонидан уйга кираётган пулларнинг аниқ ҳисоби олиниб, мақсадли сарфлангани маъқул, бироқ ишга жойлашганининг дастлабки кунлариданоқ пластик картасини олиб қўйиб, келиннинг ўзига худди қарз бергандек оғриниб майда пул беришларига нима дейсиз? Бу очиқчасига ноҳақлик, қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак, пасткашлик эмасми? Ақл-фаросати жойида бўлган ҳар қандай келин борки, ўзи билиб, шундоқ ҳам топганини рўзғорга топширади. Аммо буни кутмай, уятсизларча келиннинг пластик картасини олиб қўйиш қайси ақлга тўғри келади?! Айрим қайноналаргина эмас, балки баъзи бир қайноталар ҳам келинининг маоши тушадиган пластик картасини чангаллаб олганини айтмайсизми. Бу, келинга бир дунё ваъдалар бериб уйга олиб келган куёвни ноқулай аҳволга солиш билан биргаликда, янги уйга энди мослашаётган келинларни ҳам турли ўй-хаёлларига сабаб бўлмайдими?

Буларни ўқиб хаёлингизга ўша машҳур «Келинлар қўзғолони»даги Фармонбиби келаётгандир. Аммо унинг ўрнида ёши бир жойга бориб қолган эркак, келинларидан ишлаган пулларини йиғиб ўтирса нима дердингиз? Ақлга сиғмайдиган ҳолат-а? Лекин минг афсуслар бўлсинки, шундай одамлар бор экан орамизда.

Яқин кунларнинг бирида автобусда икки аёлнинг суҳбатлашаётганига гувоҳ бўлиб қолдим. Бири иккинчисига «Турмуш ўртоғим билан бу ой яхшигина пул тўплаб­миз. Энди яна биргалашиб иккимиз ҳам пулларимизни бир қилиб, янги уйга ҳаракат қилмоқчимиз. Олдинги сафар машина олгандик. Барибир эркак кишининг топгани баракали бўлар экан-да» деб дугонасига севинч билан гапириб келарди.

Ўйладимки шундай фикрлайдиган рўзғорга тортишадиган хотин-қизларимиз бор экан оилалар мустаҳкам бўлаверади. Фақатгина бу ёшларнинг ўзига ҳам бироз йўл бериш керак. Икки ёш ҳам топган-тутганини, ўртага қўйиб, ота-оналарининг дуоси билан астойдил ҳаракат қилиб, албатта ҳамма ҳавас қаладиган ҳаётни қура олишади.

Борди-ю юқоридагидек ҳаракатлар билан нимагадир эришишни кўзлаб, ёки шу йўл орқали хонадонни обод қиламан деб ўйлашда давом этилаверар экан турли тушунмовчиликлар келиб чиқаверади. Балки, бошқа уйга алоҳида ажраб чиқиб кетайлик, биз ҳам одамлардек яшайлик деган важларнинг сабаби ҳам шудир. Кўп келинлар куёвга онангиз ёки отангиз шундай қиляпти деб ёмон гапиришга чўчишади ва ичидаги гапларни айтолмай бошқа нарсалардан баҳона топиб жанжаллашишга уринаверишади. Шунинг учун ҳам қайнона-қайноталар ва куёв бўлмиш­лар бундай масалаларда шошқалоқлик қилмай, бироз фикр юритиб олсалар яхши бўларди.

Аввало, ҳар бир эркак кишининг дастига берсин. Аёл кишининг қўлига қарагудек қилмасин...

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔218

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔256

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 218    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 256    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 808    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар