Етти кун      Бош саҳифа

Таклифлар тингланмоқда, одамлар экологияга бефарқ эмас

Охирги кунларда мамлакатимиз бўйлаб Бош қомусимизга киритилажак ўзгартиришлар бўйича ҳамюртларимиз томонидан жуда кўп таклифлар йўлланмоқда. Уларнинг барчаси Конституциямизда ўз аксини топмаса-да, халқимизнинг ушбу муҳим сиёсий жараёнга бефарқ бўлмасдан, унда фаол иштирок этаётганининг ўзиёқ барчамизни қувонтиради.

Таклифлар тингланмоқда,  одамлар экологияга  бефарқ эмас

Фарғона шаҳридаги Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилояти партия ташкилоти томонидан «Конституцион ислоҳотлар фаровон ҳаёт асосидир» мавзусида ташкил этилган тадбир ҳам айнан Конституцияга киритилиши керак бўлган ўзгартиришлар, унда ўз аксини топиши керак бўлган халқимизнинг орзу-истаклари борасида бўлди.

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшанбек Бегматов, партия фаоллари, университет ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

Биламизки, юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлигини кафолатлашга хизмат қилиши керак. Шунинг учун ҳам ҳамюртларимиз томонидан йўлланаётган ҳар бир таклиф пухта ўрганиб чиқилиши лозим.

Бугунги кунда юртдошларимиз томонидан инсон шаъни, қадр-қимматини ошириш, унинг саломатлигини муҳофаза қилиш, оилавий масалалар, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби кўплаб йўналишларда таклифлар йўлланган. Экология ва атроф муҳит муаммолари бўйича ҳам таклифлар сонининг салмоқли экани эса бизни жудаям қувонтирмоқда. Демак, халқимиз онгу шуурида экологик маданият, тарбия уйғонмоқда. Она табиатга, атроф муҳит масалаларига бефарқ бўлмаган ҳамюртларимиз сони ошмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: «Табиатдаги глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани экологик хавфсизликни ғоят долзарб масалага айлантирди. Шу боис Конституциямизда ушбу йўналишга доир экологик-ҳуқуқий нормалар ўз ифодасини топиши лозим».




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар