Жараён      Бош саҳифа

Большевиклар нега матбуотга катта эътибор қаратишди?

2022 йилнинг 24 июнида мустақил Ўзбекистонда илк ҳарбий нашр – «Ватанпарвар» чоп этилганига 30 йил тўлади. Айнан шу сана баҳона юртимизда истиқлолгача ҳарбий нашрлар бўлган даврдан сўз очишни ният қилдик.

Большевиклар нега  матбуотга  катта эътибор  қаратишди?

1918 йилнинг январида ишчи деҳқон Қизил армиясини ташкил этиш тўғрисидаги декрет имзолангач, қисқа вақт ичида қўшин учун Россияда «Рабочая и крес­тьянская Красная армия и флот» газетаси чоп этила бошланди. Яъни 1918 йилнинг 31 январида шўролар давлатида ҳарбий нашрнинг илк сони дунё юзини кўрди. Туркистонда эса Қизил армиянинг илк газетаси чоп этилиши учун бироз вақт керак бўлди. 1918 йилнинг 19 октябрига келиб, Тошкентда совет ҳукуматининг илк ҳарбий нашри «Красноармеец» чиқа бошлади. Юртимизда ҳарбий газетани чоп этиш учун сиёсий, ижтимоий, молиявий муаммолар мавжуд бўлган. Бу Қизил армия тузилганидан 10 ой ўтиб, Туркистонда ҳарбий газета чоп эта бошланиши ортида жиддий саъй-ҳаракатлар бўлганидан далолат бермайдими? Шу мантиққа суянсак, «қисқа вақт ичида» масала ҳал этилган бўлади, бизнингча. Хўш, Туркистонда Қизил армия қўшинини тузиш учун ташкилий ишларда муаммолар бўлиб турган бир пайтда, нега большевиклар газета чиқаришга катта куч ташлашди?

Большевиклар томонидан илгари сурилган коммунистик мафкура Туркистон халқлари учун ёт тушунча эди ва маҳаллий аҳоли унга бошиданоқ қарши турди. Совет ҳокимияти ўрнатилган дастлабки кунларда бошқарувга маҳаллий халқ вакиллари жалб этилмай, ҳақ-ҳуқуқлари топталди. Бу эса Туркистонда ўрнатилган тузум чор Русияси мустамлакачилигининг янги шакли эканини кўрсатди. Шўро ҳукумати ўрнатилган пайтдан маҳаллий халқнинг урф-одатлари, қадриятлари топталди. Масалан, қози судлови бекор қилиниб, вақф ерлари тортиб олинди, мулкчиликнинг барча шаклларига чек қўйилди. Санаб ўтилган мана шу омиллар, энг муҳими, Туркистон мухториятининг қонга ботирилиши ортидан миллий истиқлолчилик ҳаракати авж олди. Туркистонда илк совет ҳарбий нашри «Красноармеец» газетаси чоп этилишидаги зарурат айнан мана шу сабаб ва воқеликларга боғланади.

Туркистон фронт халқаси ичида қолган ва большевиклар душманнинг қақшатқич зарбаларини қайтаришга мажбур бўлган мураккаб даврда «Красноармеец» чоп этила бошлади. Газетанинг ташаббускори Туркистон коммунистик партияси марказий кенгаши, яъни коммунистлар эди. Унга партия марказий кенгаши аъзоси, қўшинларда тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича катта тажрибага эга М.Троцкий бош муҳаррир бўлади.

Тадқиқотчи Агаповнинг ёзишича, газета илк сонлариданоқ жамоатчиликни душманга қарши курашга тўла сафарбар этишга қаратилган кампанияни авж олдирди.

Навбатдаги муҳим масала эса нашр воситасида Туркистонда мунтазам, юксак интизомга эга Қизил армияни яратишга қаратилган кенг тарғибот ишларини олиб бориш эди.

Шундан ҳам кўриниб турибдики, «Красноармеец» Туркистонда 1918 йилнинг февралидан бошланган истиқлолчилик ҳаракатига қарши кучли мафкуравий қурол эди. Газетанинг дастлабки сонларидан: қисқа, лекин сиёсий жиҳатдан ўткир ва долзарб бош мақолалар; долзарб воқеа-ҳодисаларга шарҳлар; фронтдаги қайноқ жараёнлардан хабарлар; ишчи ва аскарлар митинглари, йиғилишларининг резолюциялари; қўшиннинг ҳаёти ва жанговар фаолиятидан ахборотлар мунтазам чоп этила борди. Энг долзарб муаммолар бўйича газета бош муҳаррирининг ўзи чиқишлар қилади.

Коммунизм мафкурачилари бу билан бир томондан миллий истиқлолчилик ҳаракатининг моҳиятини пасайтириш, большевиклар зулмига қарши қўлига қурол олган аждодларимизни «бандит», «қароқчи», «босмачи» деб камситиш, уларга қарши фаол курашишда матбуотдан самарали фойдаланишди. Иккинчи томондан эса нашрнинг советлар ҳукмронлигини Туркис­тонда мус­таҳкамлаш учун кучли, жанговар қудратли Қизил армияни ташкил этиш борасидаги тарғиботи жудаям қўл келди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг нодир нашрлар ва қўлланмалар бўлимида «Красноармеец» газетасининг 1919 йил 12 апрель сони биринчи саҳифаси сақланиб қолган. Ундаги «Яна бир ҳукумат», «Бутун дунё пролетарлари бирлашингиз», «Ғолиблар тантанаси» сарлавҳали материаллар нашрнинг қизил аскарлар учун шўро мафкураси тарғиботчиси бўлганини кўрсатиш учун етарли. Буни газета шиори ҳам яққол тасдиқлайди: «Бутун дунё пролетарлари бирлашингиз, коммунизм сари олға». Фикримизни қувватлаш учун мақолалардан бирида илгари сурилган муаммога қисқача тўхталсак. «Красноармеец» газетасидаги «Бутун дунё пролетарлари бирлашингиз» номли мақолада большевиклар халқаро фронтларда қонли қирғинни жасорат билан бартараф этишгани, улкан армияларнинг демобилизациясига сабаб бўлишаётгани, яқинлашиб келаётган озиқ-овқат инқирозини тўхтатиб қолишгани, Оқ гвардиячиларнинг  фуқаролар урушидаги оғриқли зарбаларига мардонавор жавоб беришгани ва аксилинқилобий фронтларни оғишмай йўқ қилаётгани ҳақида баландпарвоз фикрлар юритилади. Газетанинг биринчи саҳифасида берилган бу бош мақола муаллифи «Г.О» деб ёзилган.  Менимча, гап ким ёзгани ёки муаллифи нега тахаллус билан берилганида эмас, балки мақоланинг сиёсий ва ғоявий жиҳатдан пухталиги ва аниқ мақсадга йўналтирилганидадир. Бу бош муҳаррир ёки партиянинг мафкурачилари томонидан газетанинг биринчи саҳифасида сиёсий муаммолар ижтимоий фикрга шундай манипулятив усуллар қўлланган ҳолда етказилганини исботлайди. Натижада газетанинг асосий аудиторияси бўлган қизил аскарларда советлар ишига, хусусан, Қизил армиянинг миллий истиқлол ҳаракатини бостиришга қаратилган қонли террори ҳақ эканига ишонч туйғулари мустаҳкамлана борган.

Газетанинг дастлабки катта ахборот кампанияси 1918 йилнинг охирида ўтказилган Қизил армия ва Қизил гвардия вакилларининг қурултойини кенг тарғиб этишга қаратилади. Муаллифлари камлигига, тажриба етарлича эмаслигига, моддий ва бошқа қийинчиликларга қарамасдан қизил аскарларнинг коллектив тарғиботчи, ташвиқотчи ва ташкилотчиси ролини газета шараф билан бажаради. «Красноармеец» газетаси Туркистон Қизил армияси ва Қизил гвардияси делегатлари ҳарбий кенгашининг, кейинчалик эса Туркреспублика ҳарбий инқилобий кенгаши ҳузуридаги сиёсий бўлимнинг органига айлантирилади. Шунинг ўзи ҳам газетага сиёсий, мафкуравий қурол сифатида қанчалар эътибор берилганини исботлайди.

«Красноармеец» 1919 йилнинг 22 апрелигача чоп этилган. Шўроларнинг олти ой давомида Тошкентда чоп этилган мазкур илк ҳарбий нашри муҳим тарғибот қуроли экан, унинг оммабоплиги ҳақида нима де­йиш мумкин? Кўзланган самарани бериши учун қизил аскарлар ўртасида нашр кенг тарқалганмиди? 1919 йилнинг январь ва март ойларида газета биргина Тошкент гарнизонида 18 та ҳарбий қисм ва бўлинмага тарқатилган. Шунингдек, газета кўплаб нусхада Каспийорти фронти бўйлаб тарқатилган ҳамда жангчилар орасида катта нуфузга эга бўлган.

Коммунистлар Қизил армиянинг қудратини ошириш партиявий-сиёсий аппаратни кучайтиришга боғлиқлигини, бунда энг муҳим восита, қурол – матбуот эканини амалда кўриб, бунга ишонч ҳосил қилишди. «Красноармеец» газетаси тажрибаси айнан бу жараёнда қўл келди. Натижада тилга олинаётган даврда, Туркистонда миллий истиқлолчилик ҳаракати авж олган пайтда бирин-кетин Қизил армиянинг марказий, фронт, двизион газеталари чоп этилади бошлади.

Газета чоп этилиши билан боғлиқ воқелик шундай хулоса берадики, аввало, мавжуд ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб Туркистонда совет ҳарбий матбуоти пайдо бўлишига асос солинди. Қўшин орасидаги ахборот кампанияси самарадорлигида газета муҳим тарғибот ва ташвиқот воситасига айлантирилади. Туркистонда оммавий равишда қизил аскарлар нашрлари чоп этилишида сиёсий, ташкилий, ижодий тажрибалар орттирилди. Газета мисолида миллий истиқлол ва аксилинқилобий ҳаракатни бостиришда матбуотнинг сафарбарлик ва ташкилий кучига ишонч ҳосил қилинди.

Алижон САФАРОВ,

ЎзЖОКУ Ҳарбий ва спорт

журналистикаси кафедраси мудири,

филология фанлар бўйича фалсафа

доктори (PhD)




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар