Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида экилган ниҳоллар учун ҳақиқий синов даври бошланди. Уларни саратоннинг жазирамасидан омон-эсон олиб чиқиш эса ниҳолларга масъул қилиб қўйилган ҳар бир ташкилот ва жамоатчилик зиммасига улкан масъулият юкламоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Поп туман Кенгаши раиси М.Мавлонова ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Абдураҳимов, Ш.Аҳмаджонов биргаликда «Янги тўда» МФЙ ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг суғорилиши, парвариши ҳамда энг долзарб масалалардан бири бўлган чиқинди муаммоларини ўрганиш ишларини олиб боришди.
Ўрганиш жараёнларида «Янги тўда» МФЙ ҳудудидаги иссиқхоналардан бирида фаолият олиб бораётган тадбиркор Ботирали Баракаев билан суҳбат айниқса қизғин бўлди.
– 40 сотихдан иборат иссиқхонага 7500 туп помидор ҳамда 600 туп лимон, мандарин кўчатлари экканмиз, – дейди тадбиркор. – Ҳозирги кунда меҳнатларимиз самараси ўлароқ помидорнинг ўзидан миллионлаб даромад олмоқдамиз, 10 нафар маҳалладошимизни иш билан таъминладик.
Қолаверса, ушбу иссиқхонада томчилатиб суғориш йўлга қўйилган бўлиб, иссиқхона атрофларига арча, узум, полиз экинлари экилган. Униб-ўсиб турган экинлар кўзни қувнатади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Наманган вилоят Кенгашига сайланган депутатлар ва партия фаоллари томонидан ҳудудларда «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида экилган ниҳоллар парвариши ва қарови, суғорилиши бўйича мунтазам жамоатчилик назорати, тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказиб келинмоқда. Мақсад эса ниҳолларни саратон иссиғидан нест-нобуд қилмасдан олиб чиқишдир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил