Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ва умумий ўрта таълим мактабларида ҳам кўчатлар экилиб, кўп ҳудудларда «мактаб боғи» барпо қилинган эди.
Ёз фасли бошланиб, кўчатларнинг амал олгани ҳам, қуриб қолгани ҳам сезила бошлади. Ҳақиқий натижа эса куз ва келгуси баҳорда маълум бўлади.
Таълим муассасаларида дарахтлар парвариши, бу борада қилинаётган ишлар, масъулларнинг ниҳолларга қарови устидан депутат назоратини олиб бориш жуда муҳим. Халқ депутатлари Асака туман Кенгашига Экопартиядан сайланган депутат Ҳусанбой Дадабоев тумандаги мактабларда дарахтлар парвариши бўйича ҳолатни ўрганди. Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Низомиддин Тешабоев, Асака тумани партия ташкилоти раиси Азизбек Обидов ҳамроҳлигида «Янги Обод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 47-умумтаълим мактабида ҳамда «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 35-сонли МТТда бўлиб, экилган дарахтларнинг ҳозирги ҳолати, қарови қандай кечаётгани билан танишдилар. Нечта кўчат амал олгани, қанча муддатда суғорилаётгани, ким маъсул қилиб белгилангани бўйича суриштирув ўтказилди.
Бундан ташқари экилган дарахтлар ва буталарни озиқлантириш, буташ, оқлаш, шунингдек, турли зараркунандалардан ҳимоялаш, касалликлар таъсирида зарарланишининг олдини олиш борасидаги ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, депутат мана шундай ўрганишларни тумандаги 32, 33, 37, 44, 28, 35-сонли МТТларда, 40, 39, 47-умумтаълим мактабларида ҳам давом эттирди. Кўчатлар парваришида қуриган, суғориш тўғри йўлга қўйилмаган ҳолатлар ҳам аниқланиб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Мутасаддиларга ва масъулларга кўчат парвариши бўйича қўшимча маълумот ва тушунтириш берилди. Жумладан, «Қурама» МФЙда жойлашган 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган кузатув давомида 2 та арча, 2 та мевали дарахт қуригани аниқлангани назоратни кучайтириш, дарахтлар парваришига бефарқ бўлмасликка ундайди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил