Етти кун      Бош саҳифа

Оролбўйи қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш йўлида яна бир лойиҳа ишга туширилади

Шу муносабат билан пойтахтимизда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва Ислом тараққиёт банки томонидан Оролбўйи минтақасидаги инфратузилмани ривожлантириш ва асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга доир янги қўшма лойиҳани ишга тушириш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Оролбўйи қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш йўлида  яна бир лойиҳа ишга туширилади

Унда сўз олган иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Адиз Бобоев, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ва бошқалар ушбу лойиҳанинг аҳамиятига эътибор қаратди.

Эришилган келишувга кўра, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасининг 338 миллион долларлик лойи­ҳаси доирасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларининг қишлоқ жойларида инфратузилма ривожлантирилади. 2022 йилдан жойларга чиқиб, аҳолининг яшаш тарзи ўрганилиб, таклифлари асосида манзилли дастурлар шакллантирилади.

Мазкур лойиҳа БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда Ислом тараққиёт банкининг молиявий кўмагида амалга оширилади. У Оролбўйи ҳудудига кирувчи вилоятларни қамраб олади.

– БМТТДнинг ушбу лойиҳаси Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштириладиган Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳасининг бир қисмидир, – деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска. – Ушбу лойи­ҳани амалга ошириш учун 5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилди. Янги лойиҳанинг мақсади мақбул яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳаллий ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар имкониятини кенгайтиришдан иборат. Хусусан, лойиҳа мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари ва талабларини аниқлаш, шунингдек, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятини кучайтириш режалаштирилган. Бу лойиҳа Оролбўйи аҳолисининг турмуш фаолиятини яхшилаш, қишлоқ аҳолиси учун ресурслар ва хизматлардан муносиб фойдаланишни таъминлашга қаратилган аниқ ечимларни амалга ошириш борасида ҳукумат, Ислом тараққиёт банки ва БМТТД саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун ажойиб имконият бўлади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида иқтисодий, операцион ва экологияга оид муҳандислик лойиҳалари, рақамлаштириш, инновацион IT-ечимлари каби бир қатор чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар