Етти кун      Бош саҳифа

«Яшил макон» кўчатлари қандай ўсмоқда?

Юртимизда куз-баҳор мавсумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ўтказилганидан хабарингиз бор албатта. Лойиҳа доирасида миллионлаб ниҳоллар экилгани ҳақида кўп марта ёздик. Аммо энг қийин ва синовли давр энди яқинлашди. Олдинда ёзнинг уч ой жазирама иссиқ кунлари турибди. Ниҳолларни шу саратондан олиб чиқа олиш эса энг катта имтиҳон дейиш мумкин.

 «Яшил макон»  кўчатлари қандай ўсмоқда?

Шунинг учун ҳам юртимиз бўйлаб экилган ниҳолларнинг парвариши, суғорилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнларда эса жамоатчилик назорати катта аҳамият касб этяпти. Жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси дои­расида жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича ўрганиш ишлари Наманган вилояти Чуст туманида ҳам жадал олиб борилмокда.

Бу галги ўрганиш жараёнлари Чуст туманидаги «Саримсоқтепа» МФЙда олиб борилди.

Ўзбекистон Экологик партияси Чуст туман кенгаши раиси М.Мухторхонова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г.Эргашев, «Саримсоқтепа» МФЙ раиси Т.Набижонов, ёшлар етакчиси Р.Тоҳирова ҳамда МФЙ фаоли С.Абдуллаевлар билан биргаликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудида экилган ниҳолларнинг парвариши ва суғорилиши бўйича кузатув ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида «Саримсоқ тепа» МФЙда лойиҳаси доирасида жами 770 тупдан ортиқ мевали ва манзарали ҳамда терак кўчатлари экилган бўлиб, айни пайтда кўчатларнинг фуқаролар, ҳудудда жойлашган мактаб ҳамда МТТ ходимлари томонидан яхши парвариш қилинаётганлиги, уларнинг ям-яшил бўлиб кўкариб тургани аниқланди.

Маҳалла ҳудудида халқ таълимига қарашли 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам 2000 туп терак қаламчалари ҳамда 4000 тадан ортиқ бодом кўчати ва қаламчалари экилган бўлиб, яшнаб турган ниҳоллардан мактаб маъмурияти уларнинг парваришини аъло даражада олиб бораётганини кўриш мумкин. Ҳудуддаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 66-сонли МТТда ҳам экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари яхши ўсиб, ривож­ланмоқда.

Маҳалладаги хонадонлар билан ҳам танишилганда, фуқароларнинг ниҳоятда миришкор эканликлари уларнинг хонадонларидаги эккан дарахтлари-ю, яшнаб турган турли хилдаги анвойи гулларидан маълум бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир кирилган хонадондагиларга атроф муҳит муҳофазаси, она табиатни асраб-авайлаш, чиқиндиларни тўп­лаш ва уларни белгиланган жойга ташлаш ҳақида тушунчалар берилди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔32

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔32

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 32    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 32    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар