Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЁшларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоя қилиш – булар юртимиздаги ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида журналистлар, талабалар, умуман, кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилган «Ҳуқуқий саводхонлик» онлайн кўрик танлови ҳам айни мақсадларга хизмат қилади. Танлов уюшманинг jurnalis.uz веб-сайтида ва телеграм каналида жорий йилнинг 9 апрелидан 9 майига қадар давом этди.
Куни кеча Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган «Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни» мавзусидаги илмий-амалий конференция доирасида ушбу кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
– Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолининг, хусусан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида махсус рукнлар остида қатор кўрсатувлар, радио эшиттиришлар бериб келинмоқда. – дейди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров. – Ижтимоий сўровлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиз ёшларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданияти ўтган йилларга нисбатан қарийиб икки бараварга ўсганлигини кузатишимиз мумкин.
Танловни ўтказиш жараёнида ҳам бу ўзининг яққол ифодасини топди. Онлайн тарзда иштирок этган ёшлар дастлабки босқичда ўтиш балларини тўплади. Саволлар жуда ҳам мураккаб ва бир нечта йўналишлар бўйича тузилган эди.
Биринчи босқичда 4250 нафар қатнашчи рўйхатдан ўтган. Қувонарлиси, улардан 50 фоизидан кўпроғи саволларга тўғри жавоб берган. 1582 нафар иштирокчи эса иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Онлайн кўрик-танловнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган 9 нафар қатнашчи ғолиблик шоҳсупасидан жой олди.
Биринчи ўринга Гулруҳ Абдураҳмонова муносиб деб топилди. Камолиддин Абдуллаев ҳамда Садриддин Собирбоев иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Учинчи ўрин Тошмурод Абдураҳмоновга насиб этди.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Оила ва табиат» мухбири
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил