Етти кун      Бош саҳифа

Табиатсеварлар Тақдирланди

«Оила», «табиат», «она табиатни асраш», «ҳайвонларни муҳофаза қилиш» каби жумлаларни қандай тушунасиз? Бу сўзларни эшитганда кўз олдингизга нималар келади? Сизнингча атроф муҳитни қандай қилиб асраш мумкин?

Табиатсеварлар  Тақдирланди

Бугун бу каби саволларга ўқувчилар, ёшлар муносабати ўрганилмоқда. Уларнинг тушунчалари, берадиган жавоблари келажагимиз, экоолам келажаги учун ҳам муҳимдир. Шу боисдан бугун экофаоллар, Экопартия мутасаддилари, экологлар айнан ёшлар билан ишламоқда, суҳбатлар ўтказиб, уларнинг бу борадаги билимларини бойитишига кўмаклашмоқда.

Бухоро вилояти Пешкў туманида ҳам ана шу мақсадда таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорлик асосида партия ташкилоти ходимлари мактабларга бориб, турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб елмоқда. Сўнгги қўнғироқ арафасида тумандаги 18-умумий ўрта таълим мактабида «Оила ва табиат» мавзусига бағиш­лаб ўтказилган давра суҳбати ҳам шу каби ҳамкорликда қилинаётган ишлардан биридир.

Тадбирда табиатсевар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Мутасаддилар суҳбат чоғида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга, уларнинг табиат ҳақидаги билимларини баҳоладилар. Яъни ўқувчиларга юқорида тилга олинган тушунчалар бўйича, табиат, ҳайвонот дунёсига қизиқишлари ҳақида гапириб беришди. Ўзаро суҳбат давомида ҳам таълим, ҳам тарбия уйғунликда, кўтаринки руҳ билан олиб борилди, шу билан бирга болаларда экологик маданиятни шакллантиришга оз бўлсада ҳисса қўшилди. Тадбир сўнгида эса ўқувчиларга партия ташкилоти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ЭП

Бухоро вилояти партия

ташкилоти матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔32

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔32

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 32    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 32    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар