Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЖорий йил республикамизда 390 минг нафардан зиёд ўқувчи ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўлланган табригида айтиб ўтилди.
«Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз – бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир».
Сўнгги йилларда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизими сифат жиҳатидан кескин ўзгарди. Айниқса, мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиб, бу борада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда юртимизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим мактаблари билан бирга кўплаб нодавлат, давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаблар, Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари фаолият юритаётгани ушбу тизимда қисқа муддатда чуқур таркибий ва сифат ўзгаришлари юз берганини кўрсатади.
Биргина ўтган йилда 3,3 триллион сўм маблағ ҳисобидан 789 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз қўлга киритган медаллар сони 3 баробар, минтақавий олимпиадаларда эса қарийб 2 баробар кўпайди. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 900 мингдан зиёд ўқувчи дастурлаш асосларини ўрганиб, сертификатга эга бўлди.
Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан бу йил 38 фоизга етказилди.
Давлатимиз раҳбарининг табригида мактабни битириб чиқаётган йигит-қизлар эл-юртимизнинг меҳри ва эътиборида экани, жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, маҳалла жамоатчилиги уларга яқин кўмакчи бўлиши алоҳида қайд этилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил