Халқ таълими вазирлиги мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди, дея хабар берди ЎзА.
Жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтади. Ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсиялар ишлаб чиқилиб барча мактабларга юборилди.
Белгиланган тартибга кўра, тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.
Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян тақиқланади.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларидан битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар, банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралади.
Мактабларнинг «Кузатув кенгаши» аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради, дейилади Халқ таълими вазирлиги ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, газетамизнинг ўтган сонида «Эски дард, эски муаммо: Мактаб ва синфхоналар таъмири кимнинг чўнтагидан?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Афсуски, Халқ таълими вазирлиги ушбу мақола юзасидан ҳалигача муносабат билдирган эмас.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔26
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил