Етти кун      Бош саҳифа

Сайёр қабулда ечимини топаётган муаммолар

Халқимизда «бош омон бўлса дўппи топилади», деган омади бир гап бор. Дарҳақиқат, инсон тирик ва соғ-саломат бўлса ҳар қандай муаммонинг ечими топилади, қийинчилик­лар аста-секин ортда қолиб, ҳаммаси ўз изига тушади.

Сайёр қабулда  ечимини  топаётган  муаммолар

Баъзан ана шундай ташвиш­лардан ўтишда кимнингдир ёрдамига, озгина суянчи, биргина йўл кўрсатишига эҳтиёж сезилади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ислом Хушвақтов томонидан Чироқчи туманида аҳоли учун ташкил қилинган сайёр қабулда фуқаролар дарди тингланди, муаммолари ўрганилди. Кимларнингдир муаммоси ечими учун бир яхшилик турткиси берилди. Сайёр қабул туман Халқ қабулхонаси ҳамда туман Бандликка кўмаклашиши марказида турли соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида ўтказилди.

Бугун халқимиз орасида бошимда бошпанам бўлсин, дея кунни тунга улаб, тинимсиз меҳнат қилаётганлар оз эмас. Афсуски яшаш, ижара ҳақи, еб-ичиш, кийиниш, болалар учун ажратиладиган ҳаражатлар – хуллас булардан орттириб уй-жой олиш осонмас. Қабулга ана шундай уй-жой билан таъминлаш масаласида келганларнинг шарт-шароити, оилавий аҳволи ўрганилди. Уларнинг муаммосини ижобий ҳал қилиш бўйича ечим изланди ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, ёлғиз қариялар, боқувчисидан маҳрум бўлганлар, ёлғиз ота ёки оналарни қийнаётган муаммолар билан ҳам танишилди. Уларнинг молиявий аҳволини яхшилашга кўмаклашиш бўйича ўзаро муҳокамалар ўтказилди. Фуқароларнинг ҳунари бор ё йўқлиги, нималарга қизиқиши, мақсадлари бўйича маълумот олиниб, ижтимоий ҳолатини яхшилаш йўлида тавсиялар берилди, кўмаклашиш бўйича эса аниқ қарорлар қабул қилинди.

Саломатлигида муаммоси борларнинг реабилитацияси, тиббий кўрикдан ўтиши ва даволаниши ҳам алоҳида ўрганилди. Бу масалага эса пойтахтдан келган мутахассис-шифокорлар ёрдами билан ижобий ечим топилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бугун камбағалликка қарши курашда муҳим омил саналади. Шу маънода депутат сайёр қабулда ишсиз фуқаролар билан ҳам обдон суҳбат қурди. Уларни касбга йўналтириш, зарур бўлса касбга ўқитиш ва келгусида бандлигига кўмаклашиш бўйича келишиб олинди.

Депутат билан учрашувда кредит ва таълим масалаларида мурожаат қилганларнинг ҳам арз-доди назардан четда қолмади. Асосийси, мурожаат билан умид боғлаб келган ҳеч бир фуқаро умидсиз кетмади. Қўлларини очиб, юрт тинчлигини сўраб, саховатли ва халқ билан яқин бўлаётган инсонлар ҳақига дуолар қилишди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Қашқадарё вилоят кенгаши партия

ташкилоти матбуот хизмати

 

 




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔110

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔92

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔117

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 110    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 92    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 117    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 130    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар