Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилНогиронлиги бўлган шахслар учун ҳам бугун кўплаб имкониятлар яратилиб, уларнинг қулай яшаши учун алоҳида эътибор бериляпти.
Уларнинг бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш борасида ҳар бир ташаббус давлат томонидан қўллаб-қувватланяпти. Бу борада олиб борилаётган хайрли ишлардан депутатлар ҳам четда қолаётгани йўқ.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ҳожиматов ҳам бу эзгу ишларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида муҳтожларга беминнат ёрдам қўлини чўзиб келмоқда. Яқинда Наманган шаҳар «Лола» маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борган депутат, аҳолини қийнаётган муаммолар билан бирга, ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ҳимояси билан ҳам астойдил қизиқди.
Жумладан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлар аравачасига муҳтожлиги, бу борада қилган мурожаати билан танишди. Фуқаронинг ҳолидан хабар олиб, дилдан суҳбатлашди. Аравача билан таъминлаш бўйича Наманган вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига мурожаат билан чиққат депутатнинг ҳаракати беиз кетмади. Тез орада муҳтож фуқарога янги ногиронлик аравачаси тақдим қилинди.
Энди бу инсон ҳам жамиятдан тамоман ажралиб қолмайди. Бемалол табиат қўйнида юриши, маҳалла кўчаларини сайр қилиб, қўни-қўшнилар билан суҳбатлашиши, тоза ҳавода нафас олиб, кўнгил ёзиши мумкин. Бир кўнгилнинг обод бўлгани шу, бунинг учун депутатнинг биргина ҳаракати кифоя қилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил