Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилФуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганишда халқ депутатлари Хоразм вилояти Янгиариқ туман кенгашига Экопартиядан сайланган Барно Қўчқорова ва Қамбар Шожонов ҳам бугун кўпчиликка намуна бўлмоқда.
Улар сайловолди дастурида қўйилган мақсадлар амалга ошиши учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб, аҳолининг дарду ташвишларига қулоқ тутмоқда. Уларни қийнаётган муаммолар ижобий ечим топиши учун ҳаракат қилмоқда.
Бу икки депутат яқинда ана шундай эзгу ниятда Янгиариқ тумани «Гулбоғ» маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан учрашди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган суҳбат давомида маҳалладаги энг муаммоли масалалардан бири – Шижоат кўчасида, 16 хонадон яшовчи икки қаватли уйлар ёнидаги канализация қудуғининг анчадан бери яхши ишламаётгани айтилди. Канализация қудуғининг яхши ишламаслиги эса ён-атрофга чидаб бўлмас даражада ёқимсиз ва бадбўй ҳид тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Депутатлар тезкорлик билан бу муаммо сабабларини ойдинлаштиришди. Носозликка канализация қудуғининг устки бетон қисми ўпирилиб тушгани туфайли ифлос сувлар атрофга чиқиб кетганлиги аниқланди. Бу эса шу ердаги аҳолининг саломатлигига ёмон таъсир қилиши табиий. Қолаверса, болалар ўйингоҳи бўлмаганлиги сабабли кўчада ва қудуқ атрофида ўйнаб юрган болаларнинг унга тушиб кетиш эҳтимоли ҳам юқори экани қайд этилди.
Мутасадди идоралар раҳбарлари билан ҳамкорликда ушбу муаммоларни бартараф этиш чораларига киришилди. Керакли ташкилотларга депутатлик сўровномалари юбориладиган бўлди. Хуллас, Экопартия депутатлари ташаббуси билан аҳолини қийнаётган яна битта муаммо тез орада ечим топади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил