Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ушбу соҳа мутасаддилари эшитилди
Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши Қибрай туманида жойлашган «AKSA Enerji Tashkent» масъулиятли чекланган жамияти корхонасида амалий тарзда ўтказилди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва Қўмита ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда экспертлари иштирок этган йиғилишда йирик қурилиш объектлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига давлат экологик экспертиза хулосасини бериш тартиби юзасидан масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни тез суръатлар билан ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда чет эл инвестициясини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, инвесторларнинг Ўзбекистонга кириши ва эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган барча омилларни бартараф этиш, улар учун қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда.
Хорижий инвесторлар томонидан сўнгги йилларда қуриб битказилиб, яқинда тест режимида ишга туширилган йирик лойиҳа – «AKSA Enerji Tashkent» корхонаси ҳам ана шу иқтисодий ислоҳотлар натижасидир. Корхона мутасаддилари Жамоатчилик кенгашига ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши, экологик стандартларга қанчалик мувофиқ экани, атроф муҳитга таъсири хусусида атрофлича маълумот беришди. Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуришга оид қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, корхона томонидан мўлжалланган фаолият учун Давлат экология қўмитаси томонидан 2021 йилда 28 декабрда 04-01/10-08-2359-сон давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси тақдим қилинган. Мазкур хулосада саккиз банддан иборат атроф муҳит муҳофазасига қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган. Жумладан, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар бўйича лаборатория таҳлилларини амалга ошириш, чиқиндиларни сақлаш ва жойлаштириш талабларига риоя этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва оқова сувларни очиқ сув ҳавзаларига оқизмаслик, ишлаб чиқаришни махсус утилизация қилиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирларни келишиб бориш ҳамда атроф муҳит ифлослантирилгани учун компенсация тўловларини амалга ошириш белгилаб ўтилган.
Йиғилишда «Давлат экологик экспертиза маркази» ДУК экспертларининг бу борадаги фикрлари тингланди.
Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда Қўмита мутахассислари билан ҳамкорликда атроф муҳитга бўлаётган салбий таъсирнинг ҳамда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида давлат экологик экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда амалдаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда давлат экологик экспертиза хулосаларининг бажарилиши бўйича доимий назорат қилиш тизимини яратиш, илғор хорижий тажриба асосида атроф муҳитга таъсирни олдиндан баҳолашнинг икки босқичли (скрининг ва скоупинг) шунингдек, техник топшириқ асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратини олдиндан аниқлаш тизимларини жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди ва муҳокама этилди.
Давлат экология қўмитаси
матбуот хизмати
Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ
🕔15:51, 27.11.2025
✔54
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.
Батафсил
Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?
🕔15:24, 20.11.2025
✔32
Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.
Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади
🕔15:54, 13.11.2025
✔64
Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.
Батафсил