Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Нам салфеткали чиқиндилар ортмоқда

Бунинг ортидан атроф муҳитга қанча зарар етаётганини биласизми?

Нам салфеткали  чиқиндилар  ортмоқда

Бир кунда неча бор қўл ювиб, неча марта сочиқ билан қўл артасиз? Қизиқ, айниқса пандемия даврида қўлларни тинимсиз ювиш, дизинфекция қилишни қайта-қайта эслатиб, одат тусига ҳам айлантирдик. Бунда антисептик воситалар қаторида нам салфеткалардан фойдаланиш ҳам урф бўлди. Аслида нам салфетка нима учун керак? Нега ундан фойдаланамиз?

Айримлар овқатдан сўнг нам салфеткада қўлини артса, бошқалар антисептик восита ўрнида фойдаланади. Аммо таркибида оз миқдорда бўлса-да спирт бўлган бундай салфетка терининг қуришига, баъзан ёрилишига, хуллас шикастланишига ҳам сабаб бўлади. Айниқса боланинг тагини ҳам нам салфеткада артиш оналар учун одат тусига кириб бормоқда. Ўзи таглик сабаб етарлича ҳаво ололмаган бола терисини, яна спиртли салфетка билан артиб, қизартириб юборишади. Айрим оналар эса бунга парво ҳам қилмайди ёки боланинг териси қанчалар нозик бўлишини яхши билишмайди.

Аёллар ундан юз бўёқларини ўчиришда кенг фойдаланишади. Лекин, билишмайдики, унинг таркиби сабабли юз терисига зарар етади. Пойабзални тозалашда фойдаланувчилар эса бундай спиртли салфеткалар оёқ кийимнинг кўринишига яхшигина шикаст етказишига эътибор ҳам қилишмайди.

Тиқинларга сабаб нам салфетка

Хуллас, турли мақсадларда ишлатилаётган бу маҳсулот аслида фойдадан кўра кўпроқ зиён етказиши тобора аён бўлиб боряпти. Энг ёмони, бундай турдаги салфеткалардан ҳосил бўлаётган чиқиндилар сув ва тупроқда узоқ муддат қолиб, табиатга зарар етказмоқда. Оддийгина мисол, ҳожатхонада ундан фойдаланиш оқибатида канализация қувурларига тушаётган нам салфетка чиқиндилари жиддий оқибатларга олиб келиб, катта тиқинларни ҳосил қиляпти. Чунки, бундай салфеткалар қоғоз каби тез парчаланмайди, қувурларда узоқ муддат туриб қолади.

Буюк Британияда сув компаниялари ҳар йили канализация тармоғида содир бўладиган 360 мингта тўсиқларни тозалаш учун мижозларининг тахминан 88 миллион фунт стерлингини сарфлайди. Таҳлилларга кўра, бу тўсиқларнинг ярмидан кўпи нам салфеткалар ва бошқа гигиена воситаларини ҳожатхонага ташлаш орқали нотўғри утилизация қилиш натижасида юзага келади.

Британиянинг дарёни тозалаш гуруҳлари Лондондаги ҳожатхоналардан чиққан юз минглаб нам салфеткалар Темза дарёсининг тубида янги қатлам ҳосил қилганини аниқлаган. 2017 йилда Water UK компанияси текширган канализация­да тиқилиб қолишига олиб келадиган материалнинг 90 фоиздан ортиғини нам салфеткалар ташкил этган.

Нимадан тайёрланган?

Агар нам салфеткалар тўпламида кўрсатилган таркибга қарасангиз, кўпинча оддий салфетка материалига қўшилган махсулот ва моддалар санаб ўтилганини кўриш мумкин. Мисол учун, рўйхат сувдан бошланади, агар омадингиз бўлса, «алое вера» каби тинчлантирувчи таркибга эгалиги кўрсатилиши, баъзан кимёвий формуласи берилиши мумкин. Лекин, аслида, нам салфеткани ташкил этувчи материал рўйхатида бўладими ёки йўқми аҳамиятсиз, аслида у табиий ва синтетик толаларнинг тўқилмаган аралашмасидан иборатдир. Масалан, айрим болалар салфеткалари веб-сайтида «қайта тикланган целлюлоза» ва полипропилен аралашмаси сифатида тавсифланган. Баъзи бошқа нам салфеткалар полиестер ёки полиэтилен каби турли хил пластмассалардан иборат бўлиши мумкин. Целлюлоза толалари чангни ютиш ва юмшоқликни қўшиш хусусиятига эга, пластик толалар эса унга қўшимча куч беради. Аммо қўлланилишига қараб аралашиш миқдори ҳар хил бўлади. Масалан, терини парвариш қилиш учун юмшоқроқ, жиҳозларни тозалаш учун қаттиқроқ. Нима бўлганда ҳам бу нотўқима толалар чиқинди сифатида экологияга катта зарар келтиради.

Атроф муҳитдаги пластик чиқиндилар сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммолар билан барчамиз танишмиз. Пластмасса йўқолмайди. У фақат толаларга ажралади ва аста-секин кичикроқ заррачаларга бўлинади, ерларни, дарёларни ва океанларни ифлослантиради, ёввойи табиат ва одамларнинг озиқ-овқат занжирларига киради. Нам салфетка таркиби ҳам ана шундай экологик хавфли пластик толаларга эга.

Чиримас маҳсулот

Целлюлоза – бу ўсимликдан олинадиган модда. Аммо «қайта тикланган целлюлоза» табиий ўсимлик материалларини, баъзан пахта, кўпинча ёғоч ёки бамбукни қайта ишлаш орқали олинади. Шунинг учун уларни матога ўхшаш материаллар сифатида ишлаб чиқариш қулай ҳисобланади. Гарчи «қайта тикланган целлюлоза» экологик тоза маҳсулот бўлса ҳам унинг таркиби ва самараси яхши бўлмаслиги мумкин.

Ушбу қайта ишланган материалларнинг табиий муҳитда қанчалик тез ёки тўлиқ биологик парчаланиши ёки парчаланмаслиги ҳақида олимлар ҳамон баҳс юритмоқда. Лекин бир нарса аниқ, у қоғоз каби тезликда биологик парчаланиш хусусиятига эга эмас.

Аёллар пардозини тозалашда қўлланиладиган машҳур бренд бўлган салфеткаларнинг тўртдан уч қисми полиэстерли, яъни синтетик таркибга эга. Микротех тўқимачилик таҳлилий фирмаси профессори Фил Греавес ана шундай компаниянинг тетиклаштирувчи ҳамда тозаловчи салфеткасини синовдан ўтказганда унинг 73,7 фоизи полиэстер эканлигини аниқлаган. У шундай деди: «Чириш жараёни 100 йил давом этиши мумкин, чунки у пластик бутилкалар ёки полиэтилен пакетлар каби парчаланмайди. Бузилмайди».

Ўтган йилда Шотландияда Буюк Британия соҳил тозалиги ўрганилган ва ҳар 100 метр пляж учун ўртача 25 та нам салфетка борлиги қайд этилган. Бу биз пайқамас чиқинди ҳатто денгизларни ҳам ифлослантириб, денгиз ҳайвонлари ҳаётига хавф солишини англатади.

Заруриятми ёки қулайлик?

Маълумотлар шуни кўрсатадики, «гигие­на ва шахсий парвариш» учун нотўқима толали салфеткалардан фойдаланиш даражаси Европа бўйлаб тахминан 44 фоизни ташкил қилади. Бу кўрсаткич жарроҳлик ва тиббий мақсадларда атига 3 фоизга тенг. Тан олиш керакки бугун ҳар жабҳада бизга зарур ва қулай бўлган бу маҳсулотнинг Европада (жумладан, Россия ва Скандинавияда) умумий ишлаб чиқарилиши 2000 йилдан буён икки баравар кўпайди. 2015 йилга келиб йилига 2,4 миллион тоннани ташкил этди. Германия эса ҳозиргача нам салфеткаларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Бугун нам салфеткалар ишлаб чиқариш катта бизнесга айланиб улгурган. Шу боис ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулотнинг тури ва номлари ҳам кўпайиб бормоқда. Биргина Буюк Британияда йилига тахминан 11 миллиарддан ортиқ шундай салфетклардан фойдаланилиши бунга яққол мисолдир.

Хўш, биз бугун кунига нечтагача ана шундай салфеткадан фойдаланамиз? Бунинг учун қанча пул сарфлаймиз? Балки унинг ўрнига бошқа экологик зарари кам маҳсулотдан фойдаланиш ҳақида ўйлаб кўриш вақти келгандир. Таркиби оддий қоғоз бўлган салфеткалардан кўпроқ фойдаланиш билан ҳам унинг ўрнини босиш мумкин аслида.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔10

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 10    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар