Иқлим      Бош саҳифа

Қишлоқ хўжалигидаги Лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар берди Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати.

Қишлоқ хўжалигидаги  Лойиҳалар  ижроси кўриб чиқилди

Қишлоқ хўжалиги – халқимиз ризқ-рўзи, иш ўринлари ва даромад манбаи. Сўнгги беш йилда бу соҳага 2 миллиард 500 миллион доллар хорижий кредитлар жалб қилинган. Ҳозиргача шундан 1 миллиард 700 миллион доллари ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилган. Жумладан, замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар, кўчатчилик хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар ташкил этилган.

Йиғилишда халқаро молия институтларидан жалб этилган маблағларни самарали йўналтириш, лойиҳаларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда умумий қиймати 400 миллион долларлик 580 та янги лойиҳа шакллантирилган. Лекин кредитлар муддати қисқалиги ёки мутахассислар етишмаслиги сабабли уларни амалга ошириш кечикмоқда.

Шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.

Хусусан, жорий йилда 6 та вилоятда қарийб 2 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиши, жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологис­тика маркази ишга туширилиши режалаштирилган. Улар тадбиркорларга тайёр ҳолда, лизинг асосида сотилади.

Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Бу йил Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар маркази ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши қайд этилди.

Бу марказларда замонавий лабораториялар бўлади, хорижий мутахассислар жалб қилинади. Лойиҳалар бўйича маблағларни бошқариш, ерлар ва экинлар ҳисоби, суғориш ишлари ва ҳосилдорлик электрон тарзда кузатиб борилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар бир вилоят кесимида алоҳида «йўл хариталари» ишлаб чиқиб, уларнинг ижросини жойида ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

2022-2023 ўқув йилидан Халқаро қишлоқ хўжалиги университети иш бошлаши режалаштирилган. Президентимиз у ерга чет эллик ўқитувчиларни жалб қилиш, маҳаллий мураббийларнинг малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетига 17 миллион доллар кредит ва грант жалб қилинган. Бунинг ҳисобига университет лабораторияси 129 турдаги замонавий асбоб-ускуна билан жиҳозланади, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, механизация, озиқ-овқат саноати каби 20 та йўналиш бўйича янги тажриба участкалари ташкил этилади, хорижий мутахассислар жалб қилинади.

Давлатимиз раҳбари соҳа учун ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун олий таълим билан коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш керак. Шу боис мутасадди вазирликларга ўрта махсус ўқув дас­турлари, дарсликлар ва амалиёт тизимини соҳа корхоналари талаблари асосида қайта кўриб чиқиш топширилди.

Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади.

Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади.

1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика марказини ишга туширилади. Улар «тайёр ҳолда» 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.




Ўхшаш мақолалар

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

🕔09:23, 23.10.2025 ✔6

Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

Батафсил
Кўринмас сув нима?

Кўринмас сув нима?

🕔09:11, 23.10.2025 ✔6

Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

Батафсил
Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

🕔15:32, 16.10.2025 ✔26

Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар