Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Танзила Норбоева: «Аёллар ва болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилиши керак»

2021 йилда республика бўйича жами 39 минг 343 нафар хотин-қиз тазйиқ ва зўравонликка учраган. Уларнинг 87,2 фоизи оилада, 9 фоизи кўчада, 2,3 фоизи жамоат жойларида, 1,1 фоизи иш жойида рўй берган.

Танзила Норбоева:  «Аёллар ва болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун  жавобгарлик  кучайтирилиши керак»

Бундан ташқари, 10 мингга яқин ёшлар ҳамда 378 нафар вояга етмаган шахс тазйиқ ва зўравонликка учраган.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш Ишчи гуруҳ зиммасига юклатилди.

Халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Бу масалалар кейинчалик мамлакат парламентида кўриб чиқилади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқарган мажлисда Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, аёллар ва болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилиши кераклиги қайд этилди.

– Ушбу тоифадаги инсонларга тазйиқ ва зўравонлик илгари ёпиқ мавзу бўлиб, у очиқ-ошкора муҳокама қилинмас эди, – деди Танзила Норбоева. – Очиқлик сиёсати туфайли аёлларнинг муаммолари юқори минбарларда тилга олинмоқда. Хотин-қизларнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ҳал этилмоқда. Афсуски, соҳада амалга оширилаётган ишларга қарамасдан, салбий ҳолатлар ҳанузгача содир этилмоқда. Хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ва шилқимлик ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди.

Сенати аъзолари, Омбудсман, шунингдек, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ўз ичига олган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Режани амалга оширишга ихтисос­лашган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва мустақил экспертлар жалб этилади. ННТ, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олимлар ва мутахассислар Олий Мажлис Сенатида ташкил этилган Ишчи гуруҳ фаолия­тида фаол иштирок этиши мумкин.

 

Норгул АБДУРАИМОВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

🕔11:38, 20.08.2026 ✔45

Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

Батафсил
Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔652

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔812

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

    Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

    Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

    ✔ 45    🕔 11:38, 20.08.2026
  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 652    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 812    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 1110    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 1126    🕔 12:10, 15.05.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар