Бир куни ишдан қайтаётиб, метро бекати ёнидаги бозорчадан ўн дона тухум сотиб олдим. Уйга келсам, хотиним «Нега тоқ тухум олдингиз?» деб қолди.
Санасам, тухумлар ўн битта экан. Ғира-шира кеч бўлгани учун сотувчи янглишган бўлса керак, деб изоҳ бердим.
Эртасига ишга кетаётиб, метро ёнида тухум сотган одамни изладим — ҳали келмаган экан. Кечқурун ишдан қайтаётиб, яна ўша жойга бордим. Сотувчи савдосини эрта тугатиб, кетиб қолган экан. Ёнидаги одамга бўлган воқеани тушунтирдим. Бериб қўйиш учун пул узатсам — олмади, эртага сотувчи келиш-келмаслигидан бехабар экан.
Хуллас, охири сотувчини топдим. Менга янглишиб, битта тухумни ортиқча бериб юборганини тушунтириб, пулини бердим. Қиёмат қарздан қутулганимдан хурсанд бўлиб, уйга келсам... ҳовлимда товуқлар юрибди! Кейин билсам, жияним дала ҳовлисидаги тухум бериб турган ўнта товуқни бизнинг уйга ташлаб кетган экан. Унинг устига, бир қоп дон-дун ҳам қолдирибди. «Товуқ ҳам, тухуми ҳам сизларга, уларга қарашга ҳеч вақт орттиролмаяпман», деганмиш.
Шу-шу, қиши билан уйимиздан тухум аримади. Мева-чева, сабзавот пўчоқлари, ушоқлар ҳам увол бўлмади.
Ҳалолликда гап кўп экан...
Анвар ТОЖИЕВ
Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож
🕔11:38, 20.08.2026
✔45
Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-фикрлари болага ўтади.
Батафсил
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔652
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔812
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил