Иқлим      Бош саҳифа

Сайлов округларидаги фаолият таҳлили Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар сайловчилар ишончини оқлаяптими?

Депутатлик – бу аввало масъулият дегани. Минглаб инсонлар билдирган ишончни оқлаш масъулияти.

Сайлов округларидаги фаолият таҳлили  Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган  депутатлар  сайловчилар ишончини оқлаяптими?

Ана шундан келиб чиқиб, ҳар бир депутатдан ўз сайлов округидаги халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш, жамоатчилик эътиборида турган муаммо ва масалалар ечимига хизмат қиладиган қонунлар ишлаб чиқиш талаб этилади.

Хўш, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар бугун ўз сайлов окуругларида қандай фаолият олиб бормоқда? Сайловчилар билан бевосита учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаб, ечими учун қай даражада ҳаракат қилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида мазкур масала атрофлича кўриб чиқилди. Депутатларнинг сайлов округларида олиб борган фаолияти таҳлил этилди.

Ҳозиргача фракция аъзолари сайлов округларидаги ўрганишлари давомида ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарларига тушунтириш ишларини ташкил этиш, ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига эътибор қаратишди.

Ўрганишларда аниқланишича, Наманган вилоятида 160 та кўчатхонада 10 млн. 200 минг туп кўчат захираси мавжуд. Шундан, 5 млн. 909 минг туп манзарали, 4 млн. 291 минг туп мевали кўчатлардир. Вилоятда 2022 йил баҳор мавсумида «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни барпо этиш борасида 145,4 гектар ер майдонига мевали, манзарали дарахт ва буталар экилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Жиззах вилоятида кўчат экиш мавсумини самарали ташкил этиш учун 64,7 гектар майдонда 10 млн. 776 минг 600 туп, шундан кўчатлар 3 млн. 537 минг 700 туп, ниҳоллар 7 млн. 238 минг 900 туп захираси яратилган. 2022-2024 йиллар давомида 81,3 гектар ер майдонида «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, жорий йилда 35,4 гектар ер майдонида мазкур ишларни ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида «мобиль эко патруллар» томонидан чиқиндилар билан боғлиқ 25 та, ўсимлик дунёсига зарар етказиш бўйича 4 та, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича 3 та қонунчилик талаб­ларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Қайд этилганидек, фракция аъзолари ўрганишлар жараёнида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан сайлов округларидаги фаолияти давомида хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, тадбиркорлик субъекти вакиллари ҳамда ёшлар билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Хусусан, депутатлар томонидан 46 та маҳалла фуқаролар йиғини, 198 та хонадонга ташриф буюрилиб, 66 та учрашув ўтказилди. Уларда 2 733 нафар фуқаро, шу жумладан 177 та тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди, 51 та ижтимоий соҳа объектининг фаолияти билан яқиндан танишилди.

– Депутатлар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли томонидан кўтарилган 150 та масала жойида ҳал этилди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси Хайрилло Ғаффоров. – Жумладан, 17 нафар фуқарони ишга жойлаштиришга кўмаклашилди, 10 нафар фуқарога тиббий хизматлардан фойдаланиш учун ёрдам кўрсатилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 нафар фуқарога моддий ёрдам, имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам берилди.

Сайлов округларида «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар, ичимлик сув таъминотига доир 30 дан зиёд мурожаат келиб тушди. Депутатлар кўмагида ҳудудларга дарахт кўчатлари етказиб берилди, ноқонуний чиқиндихоналар бартараф этилди, ичимлик сув муаммоси ечими тегишли мутахассислар иштирокида назоратга олинди.




Ўхшаш мақолалар

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

🕔09:23, 23.10.2025 ✔7

Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

Батафсил
Кўринмас сув нима?

Кўринмас сув нима?

🕔09:11, 23.10.2025 ✔8

Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

Батафсил
Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

🕔15:32, 16.10.2025 ✔26

Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар