Юртимизда азалдан турли миллат ва элатлар тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келишади. Ирқи, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча миллат ва элат вакиллари диний ибодат ҳамда маросимлари, миллий байрамларини эркинликда нишонлашади.
Сўнгги йилларда бу тотувлик яна ҳам мустаҳкамланиб, миллатлараро бағрикенгликни таъминлаш, дўстона муҳитни ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган устувор йўналишлардан бири бўлиб келмоқда.
Куни кеча «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбир юртимизда фаолият юритаётган турли миллат ва диний конфессиялар вакилларини ягона мақсад – яратувчанлик атрофида бирлаштирди десак хато бўлмайди.
– Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири асосида бошланган дарахт кўчатларини экиш ташаббуси кўп миллатли халқимиз томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев. – Биз бугун «Янги Ўзбекистон» боғининг алоҳида бир қисмида «Бағрикенглик боғи»ни ташкил этмоқдамиз.
Бу юртимизда яшовчи миллатларнинг қайси тилда гапириши, қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар ҳамжиҳатликда мамлакат ривожига ҳисса қўшиб келаётгани ифодаси бўлади бу боғ.
Бу сўлим маскан миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган диний конфессиялар етакчилари ҳамда миллий маданий марказлар вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида дин арбоблари атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритиб, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Шу куни «Бағрикенглик боғи»га Туркиядан келтирилган хушманзара лола дарахти кўчатидан 30 дона экилди.
Тадбир баҳона Ўзбекистондаги барча миллат вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, атроф муҳит ободонлиги, экологик муҳит барқарорлигига ўз ҳиссасини қўшишди. Дарахтларнинг асосан ҳавони тозалаш хусусиятига эътибор қаратсак, уларнинг саломатликка, соғлом авлод камолига хизмат қилишини чуқур англаб етамиз. Бугун мамлакатимизда диний ташкилотлар ҳамда миллий маданий марказларнинг эркин фаолият олиб бораётгани, улар иштирокида турли тадбирлар ташкил этилаётгани эса мамлакатимизда амалда бўлган виждон эркинлигининг ёрқин ифодасидир.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Оила ва табиат» мухбири
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔27
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔158
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил