Иқлим      Бош саҳифа

Ёмғирларда бордир барака

Маълумотларга кўра, 1870 йилдан метеорологик кузатувлар бошланган ва мана 152 йилдирки, бу жараён давом этмоқда.

Ёмғирларда  бордир барака

Айтиш лозим, мамлакатимизда ҳам гидрометеорлогия хизмати фаолияти самарали йўлга қўйилган бўлиб, доимий равишда зарур маълумотлар оммага тақдим этиб келинмоқда.

Республика гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, бу йил март ойида сурункали ёғингарчиликлар бўлиши ҳисобига юртимизнинг чўл ҳудудларида ёғингарчилик (Жиззах, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида) 120 мм.дан, Тошкент ҳудудида 168 мм.дан ортгани кузатилган. Мутахассисларнинг маълум қилишича, бундай ҳолат яқин йилларда рўй бермаган. Масалан, март ойидаги ёғин миқдори охирги 100 йилликни олиб кўрадиган бўлсак, 1969 йилдагина шундай юқори кўрсаткич қайд қилинган, яъни 184 мм.га етган.

Ушбу жараённи яқин йиллардаги ҳолат билан таққосласак ҳам кўп нарса ойдинлашади.

Дейлик, 2019 йилда ёғингарчилик март ойи давомида 50 мм., 2020 йилда 24 мм., 2021 йилда 91 мм.ни ташкил этган бўлиб, 2022 йил март ойида юқорида айтганимиздек, 168 мм.дан ортди.

Бу айниқса, пойтахтимизда баҳор мавсуми бошидаги ой учун кузатувлар тарихидаги ёғин миқдорининг узоқ ва яқин тарихдаги 3 йиллик динамикасида юқори кўрсаткичдир.

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, кейинги йилларда табиатда меъёрдан ортиқча ёғингарчилик кузатилган ва бу айтиш керакки, атроф муҳитнинг тикланиши учун муҳим аҳамият касб этган. Хусусан, ўтган йиллар давомида ёғингарчиликни кутиб, қум ва тузли чанг кўчишидан қақраган чўл ва дашт ҳудудлари бу йилги март ойидаги ёғингарчиликлар туфайли яшил майсалар ва ўсимликлар билан қопланди. Яна бир эътиборли жиҳати, кўп йиллар давомида туп­роқ қатламига йиғилган захира ҳолатдаги ўсимлик уруғлари униб чиқиб, борлиққа баҳор тароватини намоён қилмоқда. Масалан, Бухоро вилоятининг Учқур, Газли, Қоровулбозор, Навбаҳор, Пешку чўлларида кўп йилдан буён чўлланишга юз тутган ер майдонлари яшилликка юз тутди.

Хизмат сафари билан Пешку чўлларида бўлиб, қўй-қўзиларини боқиб юрган чўпонлар билан суҳбатлашганимизда улар ҳам бу йилги баҳорги ёғингарчиликлардан хурсанд эканлигини айтишди.

– Бу ёғингарчиликлар сабаб, тупроқ намликка тўйинди, – дейди улардан бири. – Албатта бу билан йил январь-февраль ойларида йилнинг қурғоқчил келиши билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган қўрқув ва ҳадик ҳам йўқолди. Биз учун дашт ўтларининг зич ва бўйдор бўлиши ўта муҳим. Чунки чорва ўт-хашак билан тирик. Қир-адирларда ўт-ўланларнинг сероб бўлиши билан чўпон-чўлиқларнинг чорваси учун ўз-ўзидан озуқа кўпаяди. Бу йилги ижобий натижаларимизни юртимиз бозорларида гўшт ва сут маҳсулотларининг мўл бўлиши билан ҳам баҳолаш мумкин.

Жиззах вилоятининг Фориш, Зомин, Ғаллаорол каби туманларида яшовчи юртдошларимизнинг ҳам кайфияти баланд.

Улар лалмикор яйлов ерларида жорий йилда ҳосилдорликнинг ортишини, бу эса халқнинг ризқ-рўзи эканлигини мамнуният билан айтишмоқда.

Маълумки, юртимизда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш тизими сув омборлари билан чамбарчас боғлиқ. Март ойида бўлиб ўтган ёғингарчиликлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги сув омборларида каттагина миқдорда сув тўпланишига замин яратди.

Албатта, юртдошларимизнинг бундай қулай об-ҳаводан қувониши бежиз эмас. Чунки, бу мўл-кўлчиликдан бир дарак бўлиб, деҳқончилик, ўрмончилик, чорвачилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларнинг ривожига ҳам сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади.

 

Давлат экология қўмитаси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

🕔15:51, 27.11.2025 ✔54

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Батафсил
Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

🕔15:24, 20.11.2025 ✔32

Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

🕔15:54, 13.11.2025 ✔64

Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

    Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

    Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

    ✔ 54    🕔 15:51, 27.11.2025
  • Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

    Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

    Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

    ✔ 32    🕔 15:24, 20.11.2025
  • Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

    ✔ 64    🕔 15:54, 13.11.2025
  • Қашқадарёда бир метр куб  сув таннархи қанчага  тушяпти?

    Қашқадарёда бир метр куб сув таннархи қанчага тушяпти?

    Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Қашқадарё вилоят сув хўжалиги тарихи музейи биносида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, музей кўргазмалари билан таништирилди.

    ✔ 90    🕔 16:34, 30.10.2025
  • Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

    Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

    Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

    ✔ 84    🕔 09:23, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар