Иқлим      Бош саҳифа

Дарахтлар – ернинг ўпкаси

Баҳорнинг илк куниданоқ юртимиз бўйлаб кенг миқёсда дарахт экиш ишлари бошланиб кетганидан барчамизнинг хабаримиз бор. Бу эзгуликка йўғрилган амалнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзгани ҳар биримизни қувонтиради.

Дарахтлар – ернинг  ўпкаси

Жумладан, болалар боғчасию мактаб­лар, маҳаллалар, йўллар четларида ҳам боғ барпо этиш, дарахт ниҳолларини экиш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

«Яшил йиллик» тадбирлари доирасида Яккабоғ туманидаги 2-умумтаълим мактабида ҳам бошланғич синф ўқувчилари иштирокида дарахтларни экиш ва парваришлаш бўйича амалий-кўргазмали машғулот ўтказилди.

Мактаб ҳовлисида Ўзбекистон Экологик партияси Яккабоғ туман кенгаши томонидан ташкиллаштирилган ушбу машғулот давомида ўқувчилар дарахт турлари, уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

– Дарахтларнинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида кўп гапирамиз. Уларнинг ҳар бири ўзига хос экотизим бўлиб, биз ҳам уларга ғамхўрлик қилишимиз лозим. Ёш авлодга ҳар бир дарахтнинг қанчалар аҳамиятли эканлигини тушунтириш орқалигина она табиатга муносабатни ўзгартириш мумкин, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Яккабоғ туман кенгаши раиси Азамат Нормуродов. – Бунинг учун бирорта ҳам дарахт бўлмаган саҳрога тушиб қолишни бир лаҳзага тасаввур қилиб кўришнинг ўзи кифоя. Агар биз фарзандларимизга шу нарсани тушунтира олсак бўлди, бугунги дарахт кесишлару, сабабсиз боғларни пайҳон қилишлар анча камаяди.

Биз 24 соат ичида 5-6 литр ҳаводан нафас оламиз. Бу жараён орқали кислородни қабул қиламиз ва карбонат ангидридни чиқарамиз. Фотосинтезнинг мутлақо акси. Айтиш мумкинки, ўсимликлар ва одамлар бир-бирига яшаш учун ёрдам беради.

Тадқиқотларга кўра, бир кунда бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 22 та дарахт керак бўлади.

Ўрмонларнинг кесилиши натижасида биз қисқа ёки узоқ муддатли хавф-хатарларга дучор бўлишимиз мумкин. Агар ҳеч нарса қилмасак, она Еримиз ўпкасиз қолиб кетади.

Шунинг учун ҳам ҳар бир мактаб, таълим муассасасида «Яшил йиллик» умуммиллий лойи­ҳасининг аҳамиятини чуқур тушунтириш, амалий ишлар орқали ўқувчилар онгига сингдириш бугунги кун учун муҳим аҳамият касб этади.

 

Қашқадарё вилоят партия ташкилоти

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар