Олимлар автомобиль покришкаларидан қотмайдиган ёнилғи ишлаб чиқаришни ўргандилар. Россиялик мутахассислар ишлатиб бўлинган авто шиналардан арктик ёнилғи ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйишди.
Ҳозирги кунда умрини ўтаб бўлган аксарият автомобиль покришкалари ерга кўмилади. Бу эса, экологик жиҳатдан зарарлидир. Чунки резинанинг парчаланиш жараёни юзлаб йиллар давом этади. Покришкаларни ёнилғи сифатида қайта ишлаш бу муаммони ҳал этади.
Миллий технология тадқиқот университети олимлари бунда буғ пиролизи технологиясидан фойдаланишни таклиф этишди.
Қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган ёнилғи хусусиятига кўра мазутга ўхшаб кетади. У минус 50 даража ҳароратгача қотиб қолмайди, шу боис ундан қозонхоналар ва Арктика кемаларида фойдаланиш мумкин.
Роман БОНДАРЧУК,
ЎзА
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил