Иқлим      Бош саҳифа

Март ойидаги ёғингарчилик 1969 йилги рекордни янгилади

Бу йил март ойи аномал ёмғирли бўлди. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрга нисбатан одатдагидан 2-3 марта, баъзи жойларда 3,5-4,5 марта кўп бўлди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет маркази.

Март ойидаги ёғингарчилик  1969 йилги  рекордни янгилади

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоят­ларида март ойидаги ёғингарчилик бутун метеорологик кузатувлар туркуми бўйича рекорд даражада бўлди.

Март ойининг ўтган даври учун Тошкент шаҳрида ёғингарчилик 186 мм бўлиб, бу март ойининг аввалги 1969 йилги рекордини янгилади.

Хўш, апрель ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22° дан 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30-33° гача кўтарилади. Фақат 2 апрелда Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзгидромет прогнозига кўра, апрель ойида ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқдан 10-15° илиқгача, кундуз кунлари 13-18° илиқдан 23-28° илиқгача, республика жанубида 30-33° илиқгача ўзгариб туради.

 

 




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар