Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Нега март ойида ёнғин ва ис газидан заҳарланиш кўпаяди? Ёхуд тилсиз ёв қурбонлари...

Ҳар йили куз-қиш мавсуми ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилади, оммавий ахборот воситаларида қанча одам бундан вафот этгани ҳақида гапирилади, ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш тавсия этилади.

Нега март ойида ёнғин ва ис газидан  заҳарланиш кўпаяди?  Ёхуд тилсиз ёв қурбонлари...

Аммо бу мавзу баҳор келиб ҳам эскиргани йўқ. Боиси бу йил март ойи ёғингарчиликларга бой бўлди ва намлик ҳисобига ҳам совуқроқ кечмоқда. Бу эса аҳоли орасида яшаш хонадонларини ҳамон иситишга эҳтиёж туғдиради. Аслида ҳар баҳорнинг март ойи ҳарорати ўзгарувчан бўлади.

Ҳаво ҳарорати совуши ҳисобига ис газидан заҳарланиш ҳолатлари афсуски кўпаймоқда. Узоққа бормайлик, айни Нав­рўз кунида Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби рафиқаси ва уч нафар вояга етмаган фарзанди билан уйқуда заҳарланиб вафот этгани ҳақида тарқалган мудҳиш хабар ис газининг нечоғли хавфли эканига исботдир. Биргина эътиборсизлик, кичик хато бутун бошли оилани ҳаётдан олиб кетди.

Одатда, йилнинг қиш фаслидан баҳор фаслига ўтиш даврида об-ҳавонинг ўзгариши ва атроф муҳит ҳароратининг барқарор эмаслиги иситиш тизимида кескин ўзгаришларни, энг хавотирлиси эса уй эгаларининг иситиш печлари ва шу каби жиҳозлардан хавфсиз фойдаланиш масалаларига бўлган эътибори сусайиши билан кузатилади. Оқибатда ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар вужудга келиб, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи кўнгилсиз ҳодисалар кўпаяди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров расмий муносабат билдирди.

– Ўтган йиллар таҳлили натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ўзига хос ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳолатлари шу даврда сезиларли даражада фаоллашади, – дейди Ўлмас Музаффаров. – Март ойининг ўтган даврида ҳам инсонларнинг жароҳат олиши, ҳатто қурбон бўлиши билан кузатилган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фожиалар юз берган. Мазкур ҳолатлар, айрим ҳамюртларимизнинг иситиш мосламалари, хусусан, газ ва электр жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиётсизликлари ёки эътиборсизликлари туфайли юзага келаётганининг гувоҳи бўляпмиз.

Анча йиллар олдин қишлоғимизда юз берган воқеа эсимда. Айни Наврўз байрами арафаси, кунлар анча совуқ эди. Бир оиланинг ёшгина келини икки норасидаси билан ис газидан заҳарланиб, бевақт кетди. Бу хабар бутун қишлоқ аҳлининг қалбини ларзага солганди ўшанда. Кейин маълум бўлишича, оиланинг катталари азонлаб бозорга кетишган, келин дам олаётгандир, дея ҳеч ким уйғотмаган. Афсуски саҳарда газ ўчиб ёнган ва юқоридаги фожиага сабаб бўлган.

Биз доим оловни тилсиз ёв деймиз, аслида олов эмас эътиборсизлигимиз нохуш оқибатларга олиб келишини унутмайлик.

 

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔27

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔158

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар