Жараён      Бош саҳифа

Тараққиёт стратегияси: Умумбашарий муаммоларга оқилона ечим

Кейинги йилларда мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тараққиёт стратегияси:  Умумбашарий муаммоларга  оқилона ечим

Буни, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш», «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш», «Ўрмонлар майдонини кенгайтириш» мақсадларини ўз ичига олган алоҳида «Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш» йўналишининг белгиланганидан ҳам билиш мумкин.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур соҳада илгари сурилаётган конструктив таклифлар ҳамда ташаббуслар нафақат мамлакатимизда балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам катта қизиқиш билдирилиб, эътироф этилмоқда. Жумладан, 2018 йил 27 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессияси доирасида БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фондини ишга туширишга доир олий даражадаги тадбир ўтказилди ва ушбу фонд ўз фаолиятини бошлади. БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг 2021 йил 18 май куни ўтказилган ялпи мажлисида минтақа келажаги учун тарихий аҳамиятга эга ҳужжат, яъни Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.

Ҳозирги кунда Оролбўйи ҳудудида махсус резолюцияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан тасдиқланган «йўл харитаси»га мувофиқ, жами 2 триллион 120 миллиард сўмдан ортиқ, 22 миллион АҚШ доллари ва 6 миллион евро маблағлар сарфланиши мўлжалланган 71 банддан иборат чора-тадбирлар ҳамда 65 та устувор инновацион лойи­ҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш, Оролнинг қуриган тубида ўрмонлар барпо этиш, Оролбўйи ҳудуди аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича мисли кўрилмаган амалий саъй-ҳаракатлар бошланди. Биргина мисол, сўнгги 40 йил давомида Оролнинг қуриган тубида қарийб 400 минг гектарда ўрмонзор ташкил этилган бўлса, 2018 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Оролнинг қуриган тубида 1 миллион 600 минг гектардан ортиқ майдонга саксовул, черкез ва бошқа шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимлик уруғлари сепилди ва кўчатлари экилди. Ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш ишлари олиб борилиши ўз навбатида Орол денгизининг суви қуриган тубидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, глобал иқлим ўзгариш­лари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёти ва фаолиятига салбий таъсирини янада юмшатиш имконини беради.

Минтақадаги яна бир экологик муаммо ҳисобланган сув ресурслари тақчиллигининг олдини олиш борасида ҳам мамлакатимизда аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, биргина 2021 йилнинг ўзида 433 минг гектардан ортиқ майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлса,

2022 йилда 478 минг гектарда шундай технологиялар жорий этиш ҳисобига 534 млн. куб метр сувни иқтисод қилиш белгиланган.

 Бу ўз навбатида, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархининг пасайишига хизмат қилади. Тараққиёт стратегиясининг 145-бандига мувофиқ, шундай инновацион технологияларни амалиётга тадбиқ этиш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига жорий йилда камида 7 миллиард куб метр сувни иқтисод қилиш назарда тутилган.

Экологик муаммоларнинг ечимларидан бири ҳисобланган «яшил иқтисодиёт»га ўтиш бўйича мамлакатимизда муҳим қадамлар ташланди. «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутувчи «яшил иқтисодиёт», «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги тамойилларини амалиётга жорий этиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўтган йили Навоий вилояти Кармана туманида ишга туширилган лойиҳа қиймати 110 миллион АҚШ доллари, қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси Янги Ўзбекистон энергетика тизимидаги биринчи улкан қадам бўлди. Йилига 252 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи мазкур фотоэлектр станция 30 мингдан зиёд хонадонни электр энергия билан таъминлаш имконини бериши билан бир қаторда, 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна иссиқхона газлари чиқишининг олди олинади.

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида лойиҳа қиймати 108 миллион АҚШ доллари, қуввати 100 МВт бўлган янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди. Йиллик қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган шамол электр станцияси ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади ҳамда йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалади.

Умуман олганда, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларининг умумий қувватини 8000 МВтга етказиш кўзда тутилмоқда. Бу ўз навбатида йилига 7 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газни тежаш ҳисобига атмосферага 12 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари чиқишининг олдини олиш имконини беради.

Яқин беш йил давомида қайта тикланадиган энергия манбалари улушини умумий энергия балансида уч баробар кўпайтирилиши мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлашни янада яхшиланишига имконият яратиш билан бир қаторда минтақада энергетик барқарорликни таъминлашга ҳамда республикамизнинг Иқлим ўзгариш­лари бўйича Париж битими доирасида олган мажбуриятлари ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишда экологик тоза транспорт воситалари миқдорини ошириш, ёнилғи сифатини халқаро стандартларга мослаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ҳам мамлакатимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Тошкент шаҳрида электробус­ларнинг ҳаракати йўлга қўйилганлиги ҳам бунга яққол мисол бўлади.

Мамлакат раҳбари ташаббуси билан кенг кўламда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кейинги беш йилда 1 млрд. дарахт ва бута кўчатларининг экилиши ҳам шаҳарларимизга, маҳаллаларимизга файз бағишловчи яшилликка бурканган янги яшил ҳудудлар барпо этилиши билан бирга, юртимиз иқлимини мўътадил сақлашга, пировардида она табиатимизни асраш,

аҳолимиз саломатлигини яхшилаш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз. Шу билан биргаликда бундай эзгу, хайрли ишларнинг амалга оширилиши 2021 йил ноябрь ойида кузатилгани каби қум бўронларининг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Мухтасар айтганда, мавжуд экологик муаммоларни бартараф этишда экологик инновацияларни жорий этиш, экологик тоза, энергия самарадор ва ресурстежамкор лойиҳаларни амалга ошириш, «яшил иқтисодиёт»ни амалиётга татбиқ этиш мамлакатимизнинг экологик хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, табиий ресурсларни тежаш имконини бериш билан бир қаторда, иқтисодиёт тармоқлари ривожига, бу эса аҳолимиз фаровонлиги янада ошишига хизмат қилади.

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔98

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 98    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар