Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМустақиллик байрами арафасида мамлакатимизнинг турли жойларида янги объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-оилавий поликлиника янги бинода иш бошлади. Муассаса 250 қатновга мўлжалланган, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
Наманган вилоятининг Уйчи туманида «Қизил Ровот-2» насос станцияси ишга туширилди. Бу билан 32 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги майдонида сув тақчиллиги муаммоси барҳам топади. Уйчи, Чортоқ, Наманган туманларидаги 2,5 минг фермер хўжалиги ва 135 минг хонадоннинг деҳқончилигига янада барака киради.
Наманган шаҳридаги янги «Аёллар комплекси» спорт-соғломлаштириш мажмуасида фитнес, шейпинг, сауна, бассейн, фитобар, физиотерапия хоналари, замонавий тренажёрлар билан жиҳозланган спорт зали фаолияти йўлга қўйилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил