Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМамлакатимиздаги мавжуд сув йўллари ҳамда сув сақланадиган объектларнинг муҳофаза ҳудудлари етарлича белгиланмаган. Бу эса уларни муҳофаза қилишда бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.
Шу боис жорий йилда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи ҳудудларини белгилаш тадбирлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Кеча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида бўлиб ўтган тадбирда мазкур йўналишдаги лойиҳалар ишлаб чиқиш, сув ҳавзаларининг кадастрини юритиш масалалари муҳокама қилинди. Унда Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бир гуруҳ олимлари иштирок этди.
Жорий йилнинг иш режасига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги Угом, Пском, Оқсоқота, Дўкентсой, Қизилсой Паркентсой, Андижон вилоятидаги Андижонсой, Шахрихонсой ва Тентаксой, Фарғона вилоятидаги Исфайрамсой ва Бешолишсой дарёлари, Жиззах вилоятидаги Зоминсув, Нураксой ва Хўжамушкентсой сойлари, Сурхондарё вилоятидаги Шеробод дарёси каби 14 та сув ҳавзаларига тегишли лойиҳалар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Ушбу сув ҳавзаларига «Ўздаверлойиҳа» ИТИ томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун таклифлар билдирилиб, шартномалар тузилмоқда. Тегишли маблағлар Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг 2022 йил иш режасига киритилган.
Тадбир доирасида бундан аввал муҳофаза зоналари белгиланган сув объектларининг ГИС технологиялар асосида рақамлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада амалга ошириш мумкин бўлган ишлар бўйича таклифлар олинди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил