Сўнгги йилларда қабул қилинаётган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аёлларга эътибор яққол ифодасини топмоқда.
Жумладан, 2022 йил 9 февралда Президентимиз томонидан имзоланган «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги янги қонунга биноан Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилди.
Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йил, шу жумладан, мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади. Яъни эндиликда болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди.
Бунга қадар Меҳнат кодексининг 234-моддаси бешинчи қисмига кўра, аёлларнинг болани парваришлаш таътилидаги вақти меҳнат стажига қўшилар эди, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил қўшиларди, холос.
Энди буни халқона тилда тушунтирсак, айтайлик, аёл ходим пенсия ёшига тўлгунга қадар 4 нафар фарзанд кўрди ва уларнинг ҳар бирини парваришлаш учун жами 8 йил (ҳар бир бола учун ўртача 2 йилдан) таътилда, яъни уйида ўтирди.
Аввалги тартибга кўра, мана шу 8 йилнинг бор-йўғи 3 йили мутахассислиги бўйича, шунингдек, пенсияни ҳисоблашдаги иш стажи сифатида қабул қилинар эди. Қолган 5 йили стажга ўтмасди.
Янги қонунга кўра эса, мана шу 3 йиллик муддат икки баробар оширилиб, 6 йил этиб белгиланди. Яъни юқоридаги мисол бўйича олсак, 8 йил бола парваришлаш таътилида ўтирган аёлга 6 йил стаж ёзилади, 2 йили эса стаж сифатида ҳисобланмайди.
Аёлларга берилаётган бундай имкониятлар, имтиёзлардан кейин янада жўш уриб ишлагинг, жамиятга нафинг тегиши учун ҳаракат қилгинг келаверар экан.
Ирода ҚАҲҲОРОВА,
ҳуқуқшунос
Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил
Меҳрга интилган беозор жонзотлар
🕔16:33, 06.08.2026
✔258
Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.
Батафсил
«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
🕔13:25, 20.07.2026
✔443
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
Батафсил