Инсон бу дунёда қандай из қолдиради? Айтишларича, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилган одамнинг зиммасида муқаррар икки хил вазифа бўларкан. Биринчиси – солиҳ фарзандлар қолдириш, иккинчиси – дарахт ўстириш.
Дарахт – бу кўринишидан оддий кўрингани билан табиат яратган мўжиза. Оддий шох-бутоқлар орасидан куртак ёзиб турфа кўринишдаги ноз-неъматлар етилиши бунёдкорликнинг олий намунасидир. Тоғу тошлар, адир ва кенгликлар Ватан манзарасини акс эттиргани каби дов-дарахтлар ҳам ҳар бир юртга ўзгача безакдир.
Бирор заминга илк бор қадам қўйсак, аввало бу жойларнинг ободлиги, дарахтлар мўл, ён-атроф бўстон экани эътиборимизни тортади.
Шу тариқа ўша жой одамларининг ўз Ватанига муносабатини тасаввур қиламиз.
Жазирама авжига чиққанида ўзимизни сояга урамиз. Соя эса дарахт бор жойда бўлади. Иссиқ забтига олганда салқинлик уфуриб турган шу дарахтни эккан одам шаънига «Барака топсин» дея дуо қиламиз.
Қаерда дов-дарахтлар қалин бўлса, ўша ер кўзимизга жозибали кўринади.
Водий ва воҳанинг кўркам жойларида саф тортиб турган дарахтларни кўрсак, ажиб бир ғурур билан «Бу фалончи эккан дарахтлар» дея тилга оламиз.
Ҳар йили дарахт ўтқазиш мавсумида минг-минглаб ниҳоллар экилгани ҳақида хабарлардан воқиф бўламиз. Лекин вақт ўтиб қарасангиз, кўп жойларда хўжакўрсинга экилган кўчатлар қуриб, чўкиртакка айланганига гувоҳ бўламиз. Бу билан ўзимизни ўзимиз алдаймиз. Ернинг, кўчатнинг умрига завол бўламиз. Шунинг учун бу хил юмушлар ижроси ҳақидаги маълумот талаб қилинганида экилганини эмас, кўкарганини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.
Кўчатнинг яхши тутиб кетиши, баравж ривожланиши учун яхши бир тамойил бор. Минг шукрки, халқимиз болажон халқ.
Кўчат ўтқазишда ҳар бир ниҳолни фарзандларимизнинг бирига масъул этиб белгиласак, ўша кўчатни болалар бизнинг назоратимизда ўзи экса, ўзи суғорса, ўзи вояга етказса, ҳар жиҳатдан маъқул бўлар эди.
Ўз ҳаракати мева берганини кўрган болалар ҳам меҳнатга, ҳам табиатга меҳр руҳида камолга етишлари турган гап. Ўрни келганда айтайлик, буни ҳеч ким мажбурий меҳнатга менгзамасин. Бу чин маънода тарбиявий аҳамият касб этади.
«Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ» деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Таъбир жоиз бўлса, номига қадалган ниҳолнинг қовжираб қолиши доғдек кўринади. Ватанимиз гуллаб-яшнашини чин юракдан истаган инсонлар бу борада огоҳ бўлишади.
Инсон қадри инсоннинг меҳнати орқали улуғланади. Гўзал боғ-роғлар, кўркам хиёбонлар – булар бари инсон фаровонлигини таъминлаш учун. Ҳаётимиз қанча чирой бахш этса, руҳимиз шунча кўтарилади.
Шаҳарларимизнинг шинамлиги аввало дов-дарахтлар туфайли. Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида «Огонёк» деб аталган совхоз-завод бўларди. Боғдорчиликка ихтисослашган бу хўжалик ҳудудини кезсангиз, ишком билан қопланган йўллар кўзга ташланарди. Хўш, нега бугун ўша гўзал манзарани тиклаш мумкин эмас. Ҳаммаси ҳаракат ва ҳафсалага боғлиқ.
Олимлар тадқиқотига кўра, яшил ранг инсон кўзини чарчатмас экан. Демак, яшиллик ҳамиша яратувчанлик, гўзаллик, барқ уриб ривожланиш рамзи. Шундай эзгу ҳаракатга доимо яшил чироқлар ёниб турсин!
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔98
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил