Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилРеспублика «Оила» илмий-амалий марказининг бир гуруҳ олимлари ҳаммуаллифлигида мамлакатимиз тарихида илк бор «Қизлар энциклопедияси» китоби чоп этилди.
Китоб хилма-хил мавзуларга бой, рангли, замонавий дизайн услубида яратилган бўлиб, унда ўсмир қизларда юз бераётган руҳий ва физиологик жараёнлар, қизларнинг миллий-маънавий, замонавий қиёфаси, ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳақида сўз юритилган. Ҳар бир мавзуга алоҳида ёндашилиб, миллий анъаналаримиз, қадриятларимизнинг ўзига хос руҳи сингдирилган. Қизиқарли тест ва маслаҳатлар ўрин олган.
— Қизларимиз айрим саволларга бошқалар ёрдамида жавоб топишга баъзан андиша қилишади, — дейди марказ раҳбари Ҳафизахон Мамадалиева. — Мазкур энциклопедияда биз имкон қадар ана шундай саволларни ҳам қамраб олишга ҳаракат қилдик. Уни Меҳрибонлик уйлари ва мактабларга бепул тарқатишни режалаштиряпмиз.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил