Катта танаффусда ўқувчиларим қилган тўполон учун директордан алоҳида таъзиримни едим. Сўнг ўқувчиларимни бир қур тартибга чақириш ва уларнинг оилавий муҳитини билиш учун ҳар иккисининг отасини чақирдим.
«Айбсиз айбдор»
Биринчи ўқувчимнинг дадасига қўнғироқ қилдим. Ярим соат ичида у ёнимда пайдо бўлди.
— Нима қилди ўғлим? Дарслари, баҳолари қандай? Устозига гап қайтардими ёки...
Аслида айб унинг ўғлида эмас — буни билардим. Аммо ҳар икки отани бирдай чақирмасам, адолат ойдинлашмас эди.
— Ўғлингизнинг ўқишлари жойида. Доим дарсларга тайёрланиб келади. Устозларини ҳам ҳурмат қилади. Фақат бугун катта танаффусда бир курсдоши билан жанжаллашиб...
— Тушундим, — у ўғлига юзланди, — мен сени ўқишга нима учун жўнатаман? Илм олиш учун! Сен бўлсанг, нималар қилиб юрибсан?
— Дада, унинг ўзи...
— Тўхта, хатони қилиб, энди ўзингни оқлашга уринма! Тезда устозингдан узр сўра. Сен билан уйда гаплашаман.
— Узр, устоз. Бошқа такрорланмайди.
Дадасининг қаттиққўллигини кўриб, унга бироз ачиндим. Ахир айб унда эмасди-да. Аммо дадаси уни эшитишни ҳам хоҳламади. Шунда ҳам дадасига секингина:
— Ўғлингизни кўп койиманг, унда айб йўқ эди, — деб қўйдим.
— Яна шундай ҳолат такрорланса, мени чақиринг. Илтимос...
«Олма тагига олма...»
Гўшакни олиб рақам тердим...
— Лицейга бир келиб кетсангиз, яхши бўларди, ўғлингиз масаласида...
— Ишларим кўпроқ, телефонда ҳал қилсак бўлмайдими?
— Йўқ, келмасангиз бўлмайди...
— Оббо, яхши, бораман.
Эртаси куни ўғли билан эшикдан дадаси кириб келди.
— Бизнинг ўғилтой нима қилибди, шунчалик ваҳимали?
— Гуруҳдоши билан арзимаган нарсага уришган. Доим дарсларда гаплашиб, кулишиб ўтиради. Бирор марта дарс тайёрлаб келганини кўрмадим. Тартибга келтириб қўймасангиз бўлмайди.
— Энди, ука, ўғил бола бўлгандан кейин жанжаллашади-да. Дарсни қизиқтириб ўтмаётгандирсиз, ўғлим тайёрламас. Мен уни биламан, қизиққан нарсасига жон-дили билан киришади. Демак, ўқитувчилар дарсни эплаб ўта олмаяпти.
— Дарсларимизни энг илғор усулларда олиб борамиз. Ўғлингиз ҳеч нарсани эшитмаганидан кейин, нимага ҳам қизиқсин?
— Эшиттиринг! Йўлини ўйлаб топинг! Сиз болага қандай бўлмасин, билим беришга мажбурсиз. Сизга бунинг учун давлат ойлик беради.
— Аммо...
— Ҳеч қандай аммо-паммо йўқ. Гап тамом!
— Унда ўғлингизнинг тарбияси-чи? Биз унга билим берамиз, аммо тарбияни ким беради? Ҳар куни безорилик қилиб, болалар билан муштлашиши яхшими?
— Ўғлим ҳеч қачон сабабсиз уришмайди! Ўша бола бирор нима қилгандирки, у ҳам жавоб берган.
— У муштлашган болани жуда яхши биламан. Айб ўғлингизда.
Бунга жавобан ота нималар деганини ёза олмайман. Уларнинг гап-сўзларини эшитиб, «ўғлидан хафа бўлмасам ҳам бўлар экан», дедим ўзимча...
Беҳзод РЎЗАЛИЕВ,
Тошкент ислом университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔217
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔254
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔430
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил