Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Электробуслар нега кераклигини биласизми?

Яқинда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган йигирмата электробус келтирилгани ҳақида хабар берилди. Ушбу электробуслар аллақачон турли йўналишларда пойтахт кўчалари бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Электробуслар  нега кераклигини биласизми?

Жорий йил 2 февралда эса давлат раҳбарининг «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилиши, велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилиши ҳамда «ақлли чорраҳа», «ақлли автобус» ва «ақлли бекат» тизимлари жорий этилиши белгиланди. Бундан ташқари жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгиланадиган бўлди.

Ушбу қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривож­лантириш концепцияси тасдиқланди. Қувонарлиси, энди яна 673 та электробус харид қилинади ва йўловчиларни ташиш мақсадида йўналишга чиқарилади.

Шу ўринда ҳақли савол, нима учун нархи автобуслар­дан бирмунча қиммат турадиган электробуслар харид қилинмоқда? Ўзи электробус нимаси билан афзал-у қандай қулайликларга эга?

Ҳавони ифлосламайди, экологик тоза

Аввало, электробусларнинг энг катта афзаллиги ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтиришида эканини айтсак тўғри бўлади. Дарҳақиқат, дизель, газ ва бошқа ёнилғиларсиз, электр энергияси билан ишлайдиган электробуслардан фойдаланишга ўтиш ҳаво сифатини сезиларли даражада яхшилаши, ҳаво ифлосланишидан юзага келадиган касалланиш ва ўлимни камайтириши мумкин. Исроил атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили Исроил давлатида ҳавонинг ифлосланиши натижасида 2200 киши ҳалок бўлади. Юртимизда ҳам ифлосланган ҳаво сабаб аҳоли кўплаб касалликлардан азият чекмоқда ва бу яшириб бўлмас ҳақиқат.

Бундан ташқари техник хизмат кўрсатиш нархи дизель, газ каби ёнилғида юрувчи автобусга солиштирганда тахминан 25 фоиз паст. Чунки электр мотори дизель двигатели билан бир хил даражадаги хизматларни талаб қилмайди. Масалан, ёнилғи сарфламаслик мой алмаштириш эҳтиёжини буткул йўқ қилади ва техник хизмат кўрсатишда ҳам тежамкорликка сабаб бўлади.

Электр двигателининг энергия йўқотиш ҳажми дизель двигателининг энергия йўқотишига қараганда анча кам, шунинг учун электробуснинг ҳар бир километри нархи дизель ва газли автобус нархининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Бу эса йўловчиларга хизмат кўрсатиш, яъни йўлкирани арзонлаштириш имконини беради.

Шунингдек, электробус автобусга қараганда анча шовқинсиз бўлиб, саёҳатчилар ва йўловчилар учун қулайлик яратади. Уни тормозлаш жараёнида электр энергиясини ишлаб чиқарадиган регенератив тормоз тизимини бирлаштиради.

Электробуслардан фойдаланган мактаб ёки шаҳар транспортни қувватлантириш учун ёнилғи манбаларига муҳтож эмас. Уни оддийгина маҳаллий электр тармоғига уланиш орқали ҳам зарядлаш мумкин. Ҳозирда ишлаб чиқарувчи компаниялар тежамкорлик мақсадида энергия манбааси сифатида қуёш панелларини ўрнатиш имконига ҳам эга.

Муаммолар йўқ эмас

Афсуски бу турдаги автотранспортнинг ҳам камчилик­лари, салбий жиҳатлари бор. Масалан, электробуслар нархи бошқа турдаги автобусларга қараганда сезиларли даражада қиммат. Гарчи ҳозирда унинг нархи тушиши кутилаётган бўлса-да, натижа кўринганича йўқ, фарқ эса ҳамон икки-уч баробар.

Шунингдек, электробуслар ишлайдиган ҳудудга қараб энергия тизимига тузатишлар киритилиши зарур бўлади. Шаҳарларда транспорт воситаларини қувватлантириш учун зарядлаш станциялари ёки йўлда зарядловчи тўхташ жойлари ўрнатилиши керак. Анъанавий зарядлаш тизими юриш масофасини чеклайди. Узоқ масофани босиб ўтишга имкон берадиган зарядлаш тизимлари эса янада қиммат. Ҳатто энг сўнгги электробус моделлари ҳам об-ҳаво ва ҳудуд иқлимига қараб, ҳар бир заряд учун атиги 225 мил масофани босиб ўтади. Бу шуни англатадики, уларни кунига бир марта – батарея қувватига қараб бир неча соатгача зарядлашлари керак. Бу жамоат транспорти тизимининг самарадорлигига путур етказиши мумкин.

Бундан ташқари электробуснинг иш режасини (жадвалини) тузишда энергия тизими параметрлари ҳисобга олиниши лозим. Носозликлар ва кечикишларнинг олдини олиш учун реал вақтда энергия тизимини мониторинг қилиш талаб қилинади.

Мозийга назар

Электр автомобиль концепцияси биринчи марта ХIХ асрда, Tesla ташкил этилишидан юз йиллар олдин ишланган. Кичик ҳажмдаги электромобиль ишлаб чиқаришга илк бор 1830 йилларда уриниш бўлган. Кейинги бир ярим асрда электр транспорт воситалари, шу жумладан электробусларни ишлаб чиқариш янада муҳим ва заруратга айланди. Бу эса ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида автооламда масалага жиддийроқ ёндашишни талаб этди.

Ўтмишда электробуслар умуман ишлашга яроқсиз деб ҳисобланган бўлса-да, етарлича от кучи ишлаб чиқаришга қодир бўлган янги авлод электр двигателлари пайдо бўлди. Шундай қилиб электробус ва электромобиллар аккумулятор сиғими йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу эса электр автоуловларнинг келгусида барча йўналишларда ҳаракатланишига имкон беради. Шу жумладан, мамлакатимиз шаҳар ва қишлоқ, олис ва яқин йўлларида ҳам келгусида электробуслар бемалол ҳаракатланиб, беминнат хизматимизни қилади деган умиддамиз.

 

Ноилахон Саҳобиддинова




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔36

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔138

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔187

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 36    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 138    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 187    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 195    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 304    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар