Уйида ухлаётган бир кимса устига тушаётган қуёшнинг ўткир нурларидан уйғониб кетибди. Тўлғониб, ўзини у ёққа ташлабди, бу ёққа ташлабди – барибир ухлолмабди. Ташқарига чиқиб қараса, аллақачон ҳамма уйғонган, ўз иши билан машғул.
Тепангда қуёш чарақлаб турса, ухлаб бўлармиди...
Ухлашига халақит бераётганини сезгач, ўзича қуёшни даф қилмоқчи бўлибди. Сабаби – ухлаш ҳар кимнинг шахсий иши. Унга ҳалақит беришга ҳеч ким ҳақли эмас. Олдинига кесак отиб, қуёшни уриб туширишни кўзлабди. Отган кесаклари наф бермагач, сув сепиб, қуритиш пайида бўлибди. Шу тахлит анча сувни исроф қилгач, ўзи ҳам ҳолдан тойиб, ўтириб қолибди. Шунда хаёлига ғалати бир фикр келибди: «Қуёш ёниб турган шар-ку, уни пуфлаб ўчириш мумкин!» Ўз хаёлидан ўзи хурсанд бўлган кимса аввал тик туриб, сўнгра ўтириб олиб, жон-жаҳди билан қуёшни пуфлашга тушибди. Ҳолдан тойса ҳам бор кучи билан пуфлайверибди.
Шом тушиб, қош қорая бошлагач, кимса ўз муваффақиятидан хурсанд бўлибди: «Уддаладим!»
Кейин бемалол уйга кириб ухлашга ётибди.
Дарвоқе, унга қуёшни йўқотишнинг нима кераги бор, деб ўйларсиз? Ахир, куппа-кундузи қуёш чарақлаб турганда унинг мурдадай қотиб ухлаб ётиши – тийнатидаги дангасалик, ялқовлик, боқибеғамлик, ғайратсизлик, ношудлик, кўролмаслик, жоҳиллик каби юзлаб хусусиятлари ошкор бўлишига сабаб бўлади-да. Шунинг учун у ҳамиша қуёшдан хавфсираб, уни ўзига душман билиб кун кечиради.
Не бахтки, янги тонг отиши билан қуёш яна жилмайиб чиқиб келаверади.
Камолиддин ШАМС
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔110
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔92
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔117
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил