Бугун дарахтлар айрим табиатга бешафқат кимсалар учун тиргак, эълонларни жойлаштириш учун эса устун сифатида хизмат қилаётганига кўзимиз тушади.
Ён-атрофдаги дарахтларга қоқилган эълон тахтачаларига эътибор ҳам бермай қўйдик ҳисоб, кўникдик-да. Бу ҳолат кўп марта жамоатчилик томонидан қаттиқ танқид остига олинса-да, бутунлай чек қўйиб бўлмаяпти.
Кимдир қўлидаги чиқиндини дуч келган жойга улоқтирса, яна бошқа биров дарахтнинг шохини синдирса ёки мих уриб, симлар ўраб дарахтга озор берса-ю, жамоатчилик ҳам, маҳалла-куй ҳам томошабинга айланиб ўтирса. Бу экологик маданиятнинг йўқлигига ишора эмасми?
Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрининг бир қатор кўчаларида жамоатчилик экологик назоратини ўтказишди. Жамоатчилик экологик назорати давомида дарахтлардан электрошит, реклама баннерлари учун тиргак сифатида фойдаланилаётганига гувоҳ бўлдик. Қўл қовуштириб ўтирмай, бу каби салбий ҳолатлар аниқланган кўчаларда яшовчи аҳоли ва қурувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, дарахтлар танасига ўраб ташланган сим, мих ва реклама баннерларидан озод этилди.
Айтиш керакки, дарахтнинг қобиғи (пўстлоғи) унинг ҳаётий жараёнлари учун жуда зарур. Ундаги ҳужайралар ортиқча сув йўқотилишининг олдини олади ҳамда патогенлар ва микроорганизмлар ҳужумидан ҳимоя қилади. Шунингдек, дарахт қобиғида полимер моддалар бўлиб, улар дарахтга куч бериб туради. Агар дарахт пўстлоғи жиддий шикастланган бўлса унинг қуришига сабаб бўлади.
Юртимизда атроф муҳит ҳимоясини таъминлашга қаратилган янгича ёндашув – давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳасидан кўзланган мақсад – юртимиз умумий майдонининг 30 фоизини яшил ҳудудларга айлантириш. Яъни мамлакатимизда «яшил майдонлар»ни йилдан-йилга кўпайтиришдир. Бир сўз билан айтганда, глобал экологик муаммоларнинг олдини олишга қаратилган улкан амалий иш бўлади бу лойиҳа.
Мухтасар айтганда, экологик барқарорликни сақлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган «Яшил тараққиёт»ни таъминлашда кенг жамоатчиликнинг табиат ҳимоясига қаратилган саъйи-ҳаракатларини бирлаштириш башарият олдидаги муҳим вазифадир.
Жаҳонгир ШАРИПОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔110
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔92
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔117
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил