Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилКуни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти вакиллари ва «Hududgaz Konsalting» МЧЖ бош директори, фалсафа фанлари доктори Сайёра Каримова, Экологик хавфсизлик бўлими бошлиғи Баҳром Камандиёров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Экопартия Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева пойтахтимизда экологик ҳолатини яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича «Hududgaz Konsalting» МЧЖ билан ҳамкорлик қилиш хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жорий йилнинг март ойида бошланадиган «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳасида «Hududgaz Konsalting» МЧЖ ҳам Экопартия билан биргаликда фаол иштирок этиш ниятида экани айтилди.
Учрашувда Президентимиз ташаббуси билан юртимизда эълон қилинган «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» доирасида пойтахтимиз маҳаллаларида кўкаламзорлаштириш, аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган хайрия ҳашарларини ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб ўтказишга келишиб олинди.
Учрашув сўнгида Сайёра Каримова ва Баҳром Камандиёровлар Ўзбекистон Экологик партияси аъзолигига қабул қилинди. Шунингдек, партия фаолиятига қизиқиш билдирган мазкур ташкилот ходимларининг бир гуруҳидан аъзолик учун аризалар қабул қилиб олинди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент шаҳар кенгаши
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил