Етти кун      Бош саҳифа

ЖССТ: Карантин чекловларини бекор қилишга ҳали эрта!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёнинг қатор мамлакатларида «омикрон»дан ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётгани хусусида баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, янги штамм аниқланганидан буён 90 миллионга яқин касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинди. Бу 2020 йилда COVID-19ни юқтирган жами беморлар сонидан ҳам кўп.

«Энг ёмони, ҳозир сайёрамизнинг аксарият минтақаларида ўлим кўрсаткичларининг жуда хавотирли ўсишини кузатяпмиз» – ­деди ­Т. Гебрейесус.

ЖССТнинг Фавқулодда касаллик­лар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховенинг хулосаси ҳам шунга яқин. У бундай шароитда COVID-19 туфайли жорий этилган барча чекловларни бекор қилишга ҳали эрта эканлигини маълум қилди.

«Биз ҳукуматларни эҳтиёткорликка чақирамиз, чунки аксарият давлатлар «омикрон» пандемиясининг чўққисидан ўта олгани йўқ. Айрим ҳудудларда эса эмлаш даражаси жуда паст. Шунинг учун ҳозир барча коронавирус чекловларини бирданига олиб ташлаш вақти эмас», – дейди ЖССТ эксперти.

Ана шундан келиб чиқиб, 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берган давлатлар сафига Қатар ҳам қўшилди. Австралияда эса 16-17 ёшли ўсмирлар қайта вакцина олиши белгиланди. Бунга мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаб бўлди.

Саудия Арабистонида февраль ойи­дан жамоат транспортидан фақат эмланганлар фойдаланишлари мумкин. Ушбу чеклов поезд, такси, автоуловларни ижарага олиш ҳамда паромларга ҳам тааллуқлидир.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔33

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 33    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар