Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Электромобиллар қуёшдан «заправка» қилинади

Ўзбекистонда электромобилларни қуёш станцияси ёрдамида юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди.

Электромобиллар  қуёшдан «заправка»  қилинади

Бугунги кунда энг глобал экологик муаммолардан бири бу – ҳавонинг ифлосланиши. Айнан дунё миқёсида электромобиллар, электробусларга бўлган  талабнинг ошишига сабаб эса бундай турдаги уловларнинг камхаржлиги, атмосфера ҳавосига минимум даражада зарарли моддаларни чиқариши, десак хато бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривож­ланиш вазирлиги томонидан электромобилларни зарядловчи махсус қурилма лойиҳаси молиялаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизимлари орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси яратилди. У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг етакчи олими, техника фанлари доктори Нураддин Матчанов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилди.

Ушбу қурилма электромобилларни тез, шунингдек хавфсиз зарядлаш учун мўлжалланган. Ўрта қувватли ва тақсимланган генерация объектларини ўрнатиш билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорлар электр уловларини заряд­лаш хизматини кўрсатиш шоҳобчаларини ташкил этишда қўллашлари мумкин.

Лойиҳани бажариш жараёнида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳамда марказий электр тармоқларига хавфсиз улаш учун ҳар бир станциянинг қуввати ва ҳар бир ҳудуд учун техник талаблар ишлаб чиқилади. Қуёш фотоэлектрик станциясини марказий электр тармоғига улаш учун техник шартлар бажарилгандан кейин ишончли ишлаш мезонлари яратилади.

Ушбу ишлар тўлиқлигича амалга оширилганидан сўнг, соҳада республикамизда малакали, етук мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилиши кутилмоқда. Маълумот учун, қурилманинг АC кириш кучланиши: 380v ± 15%, тармоқ частотаси: 50 Гс ± 5%, чиқиш кучланиши эса: DC 200 ~ 1000V, чиқиш токи: 0 ~ 250A.

Зарядлаш тизими ўрнатилган тартибда сертификатлаш учун маълум бир вақт талаб этилади, сўнгра уни сериали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш – завод ташкил қилиш учун маблағ талаб этилади. Келажакда мазкур лойиҳага инвесторларни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва республика бўйлаб ўрнатишни бошлаш режалаштирилмоқда.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔258

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔443

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 84    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 258    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 443    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 507    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 538    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар