Глобал исиш кўрсаткичининг тез суръатда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилди. Бу ҳақда «Sasapost» хабар берди.
Маълум қилинишича, одамлар, аввало, иқлим ўзгаришига мослашиб боради, кўникади. Австралиялик мутахассислар бу каби мослашиш 1970 йилларда айрим тўтиқушларда ҳам кузатилганини айтган. Жумладан, уларнинг айрим турларида тумшуғининг катталашиши кузатилган.
Олимлар ҳароратнинг янада ошиши одамлар организмида меланин ишлаб чиқаришнинг кўпайишига олиб келиши, бунинг натижасида тери аста-секин қорайишини қайд этган.
Кембрижлик тадқиқотчилар яқин келажакда инсон танаси ва миясининг ҳажми ўзгариши мумкинлигини илгари сурган. Улар буни ҳароратнинг кўтарилиши таъсирида инсон мияси ва тана параметрлари пасайгани ва ҳарорат совуганда тескари жараён содир бўлгани билан изоҳлаган.
Мутахассислар, шунингдек, глобал исиш даврида туғилган кўплаб болаларда нутқ, хотира, фанларни ўрганиш ва ўзлаштиришда қийинчиликлар, мияда қон айланиши билан боғлиқ муаммолар бўлишидан қўрқмоқда.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил