Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади. Унга кўра, келгусида йилда мамлакат ЯИМ ўсиш суръатлари 6 фоиз, инфляция эса 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага жами 74,6 трлн ажратилиши кўзда тутилган.
Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни маъқулланди, дея хабар берди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.
Ушбу қонун билан 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг прогнозлари ҳамда 2023-2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.
Қайд этилишича, қонунда солиқ сиёсатига муҳим ўзгаришлар киритилган. Бунда Ялпи ички маҳсулотда (ЯИМ) салмоқли улушга эга ишлаб чиқариш соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш назарда тутилган.
2022 йилда мамлакат ЯИМ ўсиш суръатлари 6 фоизни, шу жумладан, саноатда 7 фоизни, қурилиш соҳасида 8,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,3 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори 2022 йил учун ЯИМнинг 3 фоизи миқдорида белгиланмоқда. Инфляция даражасининг пасайиши тенденцияси давом этиши ва келгуси йилда у 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
2022 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 254,6 трлн. сўм ёки ЯИМнинг 30,3 фоизи даражасида прогноз қилинмоқда. Давлат бюджети даромадлари 199,5 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида бўлиши кутиляпти.
Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 трлн. сўм, харажатлари эса 58,7 трлн. сўм миқдорида режалаштирилган.
Бундан ташқари, давлат бюджетидан ижтимоий соҳага, хусусан, таълим соҳаси харажатларига – 46,9 трлн. сўм (2021 йилда 34,6 трлн. сўм), соғлиқни сақлаш харажатларига – 22,8 трлн. сўм (19,6 трлн. сўм), маданият ва спорт соҳаси харажатларига – 3,4 трлн. сўм (2,6 трлн. сўм) ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун – 1,5 трлн. сўм (1,2 трлн. сўм) йўналтирилади.
Бундан ташқари, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳам йўналтирилади. Жумладан, «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га 1 трлн. 553 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔76
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил