Етти кун      Бош саҳифа

Бир фермернинг 12 минг туп кўчати

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларга Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги «К-Элдор» кўп тармоқли фермер хўжалигимиз ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Фермер хўжалигимиз 42-Гўзалкент сайлов округи ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳудуддаги таълим муассалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳоли хонадонларига иқлим шароитига мос бўлган мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилишида бош-қош бўлмоқда.

Бугунги кунгача фермер хўжалигимиз далалари, маҳалла ҳудудидаги гузарлар, ички кўчалар, ариқ бўйлари, автомобиль йўл ёқаларига 10 минг туп, аҳоли хонадонларига 2 минг тупдан ортиқ турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ерга қадалди.

Дарахт кўчатлари турли хил бўлишига эътибор қаратилиб, жумладан, фермер хўжалиги далаларига ипак қурти учун мўлжалланган тут кўчатлари экилди. Бу нафақат атроф муҳит мусаффолиги, балки иқтисодий қиймати юқори бўлган пиллачилик соҳаси ривожи учун ҳам улкан аҳамият касб этади.

Бу ишлардан кўзланган асосий мақсад дарахт кўчатлари экишни янги босқичга кўтариш, атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш муҳимлиги ҳақида ёш авлодга ўргатиб бориш, ҳудудларнинг биологик хилма-хиллигини ҳимоя қилиш, асосийси инсонларнинг табиатга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиришдир.

Эркин ШЕРОВ,

Халқ депутатлари

Самарқанд вилоят кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар